Овозлар етарли эмас
Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорининг 5-бандида “мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланган эди. Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг пасайишига сабаб бўлади.
Муаллиф: HAMROYEV MURODJON HAKIMOVICH 4236
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Народный университет государственной службы при Олий Мажлисе Республики Узбекистан
Учитывая проблемы в сфере подготовки профессиональных государственных служащих целесообразно открыть государственное образовательное учреждение высшего образования - Народный университет государственной службы при Олий Мажлисе Республики Узбекистан (НУГС). (Халқ давлат хизмати университети - на узб. People's University of Public service - на англ.) Цель – обеспечение органов государственного управления квалифицированными и профессиональными государственными служащими, отвечающие современным требованиям. Задачи : - подготовка должностных лиц владеющих академическим уровнем узбекского, русского и английского языков, а также обязательный дополнительный язык на основе системы двойного диплома переводчика-референта по сфере обучения; -подготовка государственных служащих овладевших современными и профессиональными ...
Муаллиф: USTADJALILOV DOSTONBEK RUSTAMOVICH 3041
  • 24 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган “Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади ва асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Иш берувчининг розилигига кўра, ...
Муаллиф: TOJIYEV PO‘LAT SHAKAROVICH 5419
  • 21 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканални ташкил этиш ҳақида
Нафақат ёш келажак авлодни, шунингдек бутун халқимизни инглиз тилини билиш даражасини янада ошириш мақсадида давлат томонидан ёки давлат шерикчилиги асосида барча дастур ва лойиҳалари фақатгина инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканал очишни таклиф қиламан. Бугунги рақамли иқтисодиёт ва глобаллашув жараёни – ҳар қандай касб эгасидан соҳани ривожлантиришда чет эл тажрибасидан фойдаланиш учун инглиз тилини билишни талаб қилмоқда. Статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, бугунги кунда интернетдаги маълумотларнинг кўпчилик қисми инглиз тилида чоп қилинган. Шунингдек, ҳозирги карантин даврида ушбу ислоҳот ўқувчи ва талаба ёшлар учун айни муддао бўлар эди.
Муаллиф: JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI 4559
  • 17 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш ҳақида
Ҳозирги вақда Тошкент шаҳрида ДЙҲХХ карантин ҳолати сабабли вақтинча ишламай турганлиги аҳоли ўртасида жуда кўп муаммоларни юзага келтирмокда. Шу сабабли, ДЙҲХХга боғлиқ бўлган хизматларни электрон тарзда амалга ошириш ёки қисқа рақам хизмати орқали қабул учун навбатга ёзилиш тартибини жорий этиш керак. Бу фуқароларнинг, айниқса, тадбиркорларнинг сарсон бўлиши каби ҳолатларнинг олдини олади.
Муаллиф: XALDAROV SHERZOD IXTIYOROVICH 3454
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорига қарашли автотураргоҳ ҳудудидаги ЭКО бозор қурилишини тўхтатиш ҳақида
Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорининг автотураргоҳи ҳудудида ЭКО бозор қурилишини тўхтатиш керак. Ушбу ҳудудда қурилиш амалга оширилиши бозор атрофида транспорт воситаларининг тартибсиз ҳаракати юзага келишига ва ноқулайликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳудудда қурилиш қилишга қандай рухсат берилган, тушунарсиз. Мазкур ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас.
Муаллиф: DURDIYEVA NAZOKAT SULTANNAZAROVNA 4837
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Олинмай қолинган пенсия маблағини тиклаш муддатини узайтириш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига асосан пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланаши белгиланган. Бироқ, ҳозирги кунда даволанишда ёки хорижий давлатларда бўлган, 2 ёки 3 йилдан ортиқ муддатларда пенсияларини олмаган фуқаролар пенсия маблағларини тўлиқ олиш имкониятига эга эмас. Ушбу маблағларни талаб қилган вақтингда эса тўлиқ давр учун тўлаб берилмайди. Бир умр меҳнат қилиб, тегишли солиқ ва тўловларни ўз вақтида тўласанг, бироқ қариган вақтингда ўз пенсиянгни тўлиқ ...
Муаллиф: MAHAMMADIYEV BAXTIYOR SAYDULLA O‘G‘LI 3095
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш ҳақида
Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш лозим. Бу ҳайдовчиларни тоифага ажратишдир. Нима учун айни бир шахс жисмоний шахсга тегишли автомашинани ҳайдаса бошқача талаб, юридик шахсга тегишли машинани ҳайдаса бошқа талаб. Ҳайдовчи шу ҳайдовчи бўлса, йўл шу йўл бўлса, йўл қоидалари шу қоидалар бўлса, машина ҳаммаси бир хил машина бўлса, нима учун икки хил талаб бўлиши лозим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми диспозициясидаги “юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши” деган жумлаларни чиқариб ташлаш ...
Муаллиф: RAXIMOV AZIMBAY ATAXANOVICH 5615
  • 24 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Создание прозрачной системы приема на государственную службу (прокуратура, юстиция, МВД, и т.д.)
Необходимо создать такой механизм приёма на службу, при котором будет исключён человеческий фактор (бюрократия, клановость, знакомство, коррупция). К примеру, в некоторых органах очень сложно даже сдать документы на поступление на службу, кадровые органы могуть тянуть время, просто говорить на проходной что их нету, и так пару раз приходишь не можешь сдать и просто уходит желание, так как знаешь себе цену (но к сожалению, часто уходят грамотные сотрудники). Необходимо на пример: разработать систему подачи документов на поступление на работу по электронному сайту организации или уполномоченного лица (заполнил анкету, прикрепил файлы ...
Муаллиф: XAKIMOV FURKAT RAFIKOVICH 2995
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Жамоат транспорт воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратиш ҳақида
Тошкент шаҳрида тирбандликлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортлари, хусусан, автобуслар ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида малум бир бўлагини ажратиш, тиғиз вақтда (часпик) у бўлакда ҳаракатланаётган енгил турдаги автомобилларга автобус учун йўл бериш мажбуриятини юклаш ва буни ДЙҲХХ ходимлари ёрдамида тартибга солишни таклиф қиламан.
Муаллиф: INOGAMOV SHOXRUX ABDUSHUKUR O‘G‘LI 4662
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О нерегулируемых пешеходных переходах на дорогах шириной в 4 и более полос в одном направлении
Предлагаю запретить нерегулируемые пешеходные переходы на всех городских дорогах шириной 4 и более полос в одном направлении и на загородных дорогах в 3 и более полос в одном направлении. Вместо них организовать регулируемые пешеходные переходы посредством установки светофоров с кнопкой по требованию (с определенным лимитом времени включения по требованию, в зависимости от интенсивности движения), либо строить на местах надземные/подземные переходы для пешеходов.
Муаллиф: TURAXUJAYEVA YANA KONSTANTINOVNA 3264
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
ID карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш (бирлаштириш) ҳақида
Яқинда эълон қилинганидек, ватандошларимиз учун ID карталар олиш 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланди. Аммо шу ерда бир тушунмовчилик келиб чиқади. Масалан, мен машинада юрсам-юрмасам ҳайдовчилик гувоҳномамни ўзим билан олиб юраман. Биометрик паспортни эса ҳар доим ҳам эмас. Чунки, янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўз функциясини бажаришдан ташқари шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳам ҳисобланади. Шу сабабли, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавқеи ва функцияси ID картадан кўра юқорироқ бўлиб қоляпти. Шу сабабли, ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш ва ягона гувоҳнома яратишни таклиф қиламан. Бунда гувоҳнома ...
Муаллиф: TEMIROV DAVRBEK NIZOMOVICH 5062
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш ҳақида
Тил – миллат кўзгуси. Aлбатта, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган асосий воситаларидан бири бу, шубҳасиз, адабий тилидир. Aдабий тилга ҳурмат эса уни тўғри ёзишдан бошланади. Биз эса ҳозиргача айрим сўзларни хато ёзамиз ва бу ҳол жамиятнинг барча қатламларида шаклланган. Нима учун шундай бўлган? Чунки, шу пайтгача мактабларда тўғри ёзишни ўргатадиган махсус фан бўлмаган. Она тили фани-чи?, дейишингиз мумкин. Биргина она тили фани билан тўғри ёзиш малакасини эгаллай олмаяпмиз. Мазкур фанни таълимнинг асосий босқичи бўлган умумий ўрта таълим тизимида жорий этсак, саводсизликнинг олдини олган бўламиз, деб ҳисоблайман.
Муаллиф: RAXMANOV NURADDIN AMINBOYEVICH 4813
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тўрткўл туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини ташкил қилиш ҳақида
Тўрткўл туманидаги Банк коллежи базасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини очишни таклиф қиламиз. Мазкур коллежда 1996-2019 йиллар давомида фарзандларимиз “Банк коллеж”ларини тугатиб, банк соҳаси бўйича ўрта-махсус дипломга эга бўлдилар ва бугунги кунда иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида самарали меҳнат қилмоқдалар. Бу даврда коллеж биносида таянч гуруҳ сифатида қўшимча равишда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иккинчи мутахассислик тайёрлаш бўйича олий ўкув юртини сиртдан ўкиш учун шароитлар яратилиб, 900 дан зиёд олий маълумотли мутахассислар қайта тайёрланиб, сиртдан ўқиб олий маълумот берувчи дипломларга эга бўлганлар.
Муаллиф: KURBANOV ROZUMBAY BEKCHANOVICH 7605
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университети”ни ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, биотехнология, илғор техник ишланмалар ва материаллар инсоният келажаги эканлиги ҳаммага маълум. Лекин бундай технологиялар саноқли давлатлардагина ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон эса техник тузилмаларни асосан импорт қилади. Бунинг учун миллиардлаб доллар маблағ сарфланади. Биргина тиббиёт соҳасини олсак, оддий гемоглобин миқдорини аниқлаш учун ишлатиладиган аппаратлар минглаб доллар туради. Aгар буларни ўзимиз ишлаб чиқарсак ва экспорт қилсак, бюджетга катта фойда қиламиз. Ўн минглаб ишчи ўринлари яратилади.
Муаллиф: BOBOJONOV OYBEK HAYDAROVICH 3448
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этиш ҳақида
Марғилон шаҳрида болаларга тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг сони кам. Мавжудларининг ҳам иш вақти умумий асосда белгиланган. Аксарият ҳолларда болаларда касаллик ҳуружи сутканинг тун вақтига тўғри келади. Шундай пайтларда Марғилон шаҳар Сой бўйи кўчасида жойлашган болалар шифохонасида навбатлар кўпайиб, болаларни ҳаттоки стационар даволанишга ҳам олиб қолиш учун шароитлар йўқ. Тунги вақтларда шифокорлар етишмайди. Тунги навбатчиликда қолган атиги 3 ёки 4 та шифокор навбатда турган одамларга хизмат кўрсата олмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳам педиатр эмас.
Муаллиф: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 3088
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш талабига ўзгартириш киритиш ҳақида
Амалдаги Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-хатбошида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда иш берувчининг ташббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби белгиланган. Бироқ бугунги кунда аёлларнинг 55 ёшга тўлганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсиясни олиш ҳуқуқини берса ҳам айрим давлат ташкилотлари ва муассасаси раҳбарлари томонидан аёл ходимларга нисбатан мажбурий (2 ойлик огоҳлантириш асосида) меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатлари учрамоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сонли Қарори 1-бандида, “аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир ...
Муаллиф: MUQIMOV SULTON SALIMOVICH 5359
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Янги шаклдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашни Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш ҳақида
Янги шаклдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашни Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш лозим. Зеро, электрон ҳукуматнинг афзалликларини фуқаролар амалда билиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар сони кўп. Бунда талаб этиладиган ҳужжатларни 5 тадан 1 тага (фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга) тушириш лозим. Тўлов масаласида: ҳайдовчилик ...
Муаллиф: ALMANOV ILHOM SULTONOVICH 3246
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Жиззах вилоятида шамол электр станцияларини ташкил этиш ҳақида
Шамол энергияси – муқобил энергетика соҳасининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Энг самарали иш учун махсус ишлаб чиқилган катта турбинали воситалар бизнинг уйларимиз, офисларимиз, саноат бинолари ва транспорт тизими учун энергия манбаини ҳосил қилиш имконини беради. Шамол электр станциясидан, кўпинча, шамол оқимининг ўртача йиллик тезлиги юқори (5 м/сек дан катта) бўлган электр энергияси манбаи сифатида фойдаланилади. Шамол электр станциясида 8 кВт дан 1,2 мВт гача қувватли электр энергиясини ҳосил қилиш мумкин. Aйнан юқорида зикр этилган шамол тезлиги бизда Жиззах вилояти Фориш туманида бундан анча баланд. Шу сабабли, Фориш туманида ...
Муаллиф: ABDULLAYEV BAXTIYAR FARXODOVICH 3129
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О дистанционном обучении узбекского языка, через Единый портал интерактивных государственных услуг
Дистанционное обучение (ДО) — взаимодействие учителя и учащихся между собой на расстоянии, отражающее все присущие учебному процессу компоненты (цели, содержание, методы, организационные формы, средства обучения) и реализуемое специфичными средствами Интернет-технологий или другими средствами, предусматривающими интерактивность. Дистанционное обучение — это самостоятельная форма обучения, информационные технологии в дистанционном обучении являются ведущим средством.
Муаллиф: SHERBAYEV ALIM ADILOVICH 2720
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси