Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Табиий газ мавжуд бўлмаган ҳудудлардаги аҳолини ис газини сезадиган ускуналар билан таъминлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда Ўзбекистоннинг чекка-чекка туманлари қишлоқларидан тортиб ҳатто марказлашган туманларда ҳам табиий газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бу, ўз навбатида, стандартларга жавоб бермайдиган иситиш печларидан фойдаланишга олиб келади. Натижада аҳолининг ис газидан заҳарланиш эҳтимоли ортади. Маълумки, тўлиқ ёнмаган ўтин хамда кўмирдан рангсиз, ҳидсиз бўлган газ (ис гази) ажралиб чиқади. Ушбу ис гази инсон саломатлигига жиддий хафв солади, баъзан бундай холатлар ўлим билан якун топади. Ҳар йили совуқ тушган мавсумда юртдошларимиз ностандарт печлардан фойдаланиши оқибатида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Менимча, бундай вазиятлар яна такрорланишини олдини олиш шарт ва зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Биламизки, ис гази ҳидсиз газ. Биз уни зарур ускуналарсиз сезмаймиз. Шунинг учун, табиий газ мавжуд бўлмаган ҳудудларга мажбурий равишда ис газини сезадиган мослама ўрнатиш керак. Ушбу ускуна аҳоли турар жойининг иситиш печларига яқин жойга ўрнатилади, агарда ана ўша жойда ис гази сизиб чиқса, ускуна дарҳол баланд товуш чиқариб огоҳлантириш сигналини беради. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ушбу ускунани аҳолига бепул бўлмаса ҳам ўзининг тан нархида сотиш ва ўрнатиб беришни таклиф қиламиз.
3290
Изоҳлар (3)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:28
SOLIYEV ELMUROD G‘ANISHEROVICH
Кечирасизлару, шуни ўрнига табиий газ бўлмаган ҳудудларни газлаштириш таклифини берсак адолатлирок бўлмайдими? Мана Хитой коронавирус пандемияси сабаб ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ва табиий газга бўлган эхтиёж камайиши сабабидан ўзбек газини сотиб олиш хажмларини қисқартирди. Шуни халққа берилса, бўлмайдими? Мана шундай бутун дунё ўз халқи учун қайғураётган бир пайтда, газлаштириш масаласини худди имконсиз масаладек кўрсатиб, ис газини сезувчи аппарат хақида таклиф бериш қанчалик мантиққа мос??? Ер остидан чиқаётган табиий ресурсларнинг энг биринчи эгаси халқ шекилли? Ё адашдимми? Кўрфаз қиролликлари нефть ва газ савдосидан тушган тушумдан фуқаросига нафақа беради. Биз нафақа сўрамаймиз, сотсин, пулини тўлаймиз! Бу қандай шармандалик?? Аппарат дейсизларми? Уялиш керак.
12 Март 2020, 17:05
AXMEDOV SHAXZOD MURATOVICH
Ана шундай ускуналарни яратишга, мен тайёрман!
17 Февраль 2020, 12:10

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси