Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўртачирчиқ туманидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўлда тирбандлик (Бектемир пости-Қўйлиқ) эрталабдан кечгача давом этади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келадиган автомобиллар жуда кўп. Шунингдек, шаҳарга келиб ишлайдиган инсонларнинг сони ҳам кўп. Аҳоли бошига тушаётган шу ва бошқа муаммолар (Бектемир постидан Қўйлиққача автомобил йўлининг жуда торлиги)ни бартараф этиш мақсадида Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозорига ва кейинчалик шаҳарга киришни таъминлайдиган кўприк қурилиши (бу билан боғлиқ яна бир автомобил йўли ёки эски мавжуд йўлларни кенгайтириш) мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятидан (Нурафшон шаҳри йўли - Ўртачирчиқ тумани) Тошкент шаҳрига кириш учун Чирчиқ дарёси устига яна бир кўприк қуришни таклиф қиламиз.
4315
Изоҳлар (3)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:29
QODIROV ANVAR ZIYOVIDDINOVICH
жуда тўғри
16 Февраль 2020, 10:30
QODIROV ANVAR ZIYOVIDDINOVICH
Жуда долзарб масала. Тошкентга киришниг асосий йўли Қўйлиқ орқали. Ҳар куни минглаб одамлар ишга, савдога қатновчи Қўйлиқ йўли пробка бўлиб ётади. Бу ишни зудлик билан хал этиш керак. Хамма иложи борича овоз берсин. 10 000га етиши керак овоз.
16 Февраль 2020, 10:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси