Овозлар етарли эмас
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардар бўлиш имкониятини яратиш ҳақида
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардар бўлиш имкониятини яратиш керак. Баъзида ўзингиз билмаган ҳолда ва объектив сабабларга кўра МИБга қўшимча жарима тўлашга, чет элга чиқиш вақтида авиабилетни маълум бир қисмига куйиб ёки нотариусга борган вақт тўланмаган жарималарни (режалаштирилмаган харажатлар чиқиб) тўлашга тўғри келиб қолади. Тўғри, ҳамма ўзи қилган номақбул иши учун қонун олдида ўз вақтида жавоб бериши керак. Бироқ ҳаётда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқулайликларни бартараф этиш ва улар тўғрисида огоҳ бўлиш инсон учун муҳим аҳамият касб этади.
Муаллиф: XOLJURAYEV OZOD ASQARALIYEVICH 3203
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш ҳақида
Ўзбекистон ёзги спорт турлари бўйича кўзга кўринарли ютуқларга эришган. Лекин қишки спорт турлари билан мақтана олмаймиз. Менимча, бунинг асосий сабаби бундай спорт турлари билан шуғулланиш учун шарт-шароитларнинг етарли эмаслигидир. Тошкент шаҳрида Ҳумо муз саройи қурилди. Бу билан қишки спорт турларида анча олдинга силжиш кузатилди. Лекин вилоятларда бундай имконият йўқ. Вилоятларда кичикроқ муз саройлари бўлса, қишки спорт турларига қизиқиш янада ортар эди.
Муаллиф: BOBOJONOV OYBEK HAYDAROVICH 3003
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотларига қайтариш ҳақида
Давлат хизматлари марказларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни соддалаштириш ёки ваколатли ташкилотларга қайтариш керак. Давлат хизматлари марказларининг баъзи хизмат турлари, албатта, аҳоли учун қулайдир, лекин айримлари халқ учун ортиқча харажат ва ноқулайликлар туғдириб, ортиқча вақт сарфлашга сабаб бўлмоқда. Мисол учун, ўз амалиётимдан келиб чиқиб айтсам: иссиқ сув ҳисоблагичини (счётчик) текширувдан ўтказишдаги ноқулайликларга дуч келдим. Бу хизмат Давлат хизматлари марказларига ўтгандан бери нархи икки баробарга ошди. Ариза берилган кундан бошлаб 15 кун ичида келиши керак бўлган ходим, ҳозирда 30 кун ичида ҳам етиб келмаяпди. Бу эса ҳисоблагичнинг стандарт ...
Муаллиф: GANIYEV JAMSHID ABDULXAMITOVICH 3828
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тижорат банкларида муаммоли кредитларни ундиришнинг самарали тизимини яратиш ҳақида
Бугунги кунда банкларда юзага келаётган муаммолардан бири - кредитларни мижозлар томонидан ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда мазкур ҳолатларни бартараф этишда суд, ижро ва аукцион ҳаракатларининг узоқ вақт давом этаётгани ҳисобланади. Мазкур ҳолатлар “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан тартибга солинади. Унга кўра, ундирувни гаровга қўйиладиган нарсага қаратиш тартиби агар қонунда ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор талабини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш суд, хўжалик суди ва холислар судининг қарорига биноан амалга оширилади. Агар қонун ҳужжатларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, гаров нарсасини сотиш суд ижрочиси ...
Муаллиф: ANVARXONOV AZIZXON AKMALXONOVICH 9034
  • 22 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Вирусли гепатит билан касалланган беморларга дори воситаларини бепул ажратилиши хақида
Мамлакатимиз фуқароларининг вирусли гепатит ҳақидаги маълумотлари жуда ҳам кам, ҳатто, айрим тиббиёт ходимлари ҳам вирусли гепатитнинг давоси борлигидан бехабар. Ваҳоланки, бу касаллик, асосан, яхши тозаланмаган тиббий ускуналар орқали юқади. Қолаверса, бошқа турли юқиш йўллари, хусусан, ОИТС инфекцияси билан бир хил ҳолатларда юқади. Лекин вирусли гепатит инсон танасидан ташқарида анча узоқроқ яшайди ва уни юқтириб олганлар кўпи билан 10-15 йил умр кўрар экан. Ҳаттоки, кўпчилик хасталар ўзининг вирусли гепатитдан касалланганлигини ҳам билмай жигар церрози ташхиси билан ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, бу касалликни уч ёки олти ойлик курслар билан тўла даволашнинг имкони ...
Муаллиф: ABDUXAMIDOV OYBEK LUTFULLAYEVICH 4022
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об исчислении алиментовых выплат из действующего МРОТ
На сегодняшний день все выплаты касательно алиментов исчисляются, исходя из БРВ (Базовой расчетной величины), которая на сегодняшний день (01.02.2020) составляет 223 000 сум в месяц. С 1 сентября 2019 года взамен минимального размера заработной платы ввелись следующие коэффициенты: -минимальный размер оплаты труда; -базовая расчетная величина (в прошлом МРЗП); -базовая величина исчисления пенсии. Сейчас очень популярно пренебрежение алиментных выплат. Мужчины думают, что женщина сама может обеспечить и вырастить их общего ребенка, рождённого в официальном браке. Схема состоит в том, что алиментоплательщик устраиваясь на работу, просит снизить официальную оплату труда, как ...
Муаллиф: KADIROVA LOLA KAXRAMONOVNA 5064
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об индивидуальных запросах потребителей на услуги ЖКХ через персональный кабинет на ЕПИГУ
Законодательная палата и Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан, местные Кенгаши народных депутатов. Бесплатные индивидуальные запросы потребителей на услуги ЖКХ через персональный кабинет на Едином портале интерактивных государственных услуг. Данное предложение предусматривает предоставление, зарегистрированным через ЕПИГУ поставщикам услуг ЖКХ, новых услуг в сфере строительства, капитального или частичного ремонта помещений, стен, полов, потолков, прихожок, спальни, кухни, ванной, туалета, балкона, а также ремонта или установки окон, дверей, решеток, сантехники, систем отопления и электричества, интерьера и других состовляющих (Потребитель добровольно размещает запрос на услуги, с указанием площади помещения, чертежа планировки кадастра и другие необходимые ...
Муаллиф: SHERBAYEV ALIM ADILOVICH 2708
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини баҳолаш ҳақида
Махсус платформа яратган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини шу туманда яшаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан йил давомида баҳолаб бориш механизмини яратиш керак. Бунда халқнинг розилигини баҳолаб бориш асосий мақсад этиб белгиланади. Бу, ўз навбатида, фуқароларнинг туман ёки шаҳар ҳокими фаолиятидан рози ёки норози эканлигини кўрсатибгина қолмасдан, туман ҳокими фаолиятидан норози бўлиб ёзилаётган шикоят ва аризалар сонининг ҳам кескин қисқаришига олиб келади. Бундан ташқари, ушбу механизм халқнинг нафратини қозонаётган айрим қўштирноқ ичидаги раҳбарларни ошкор этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда самарали механизм вазифасини ...
Муаллиф: XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH 3974
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ангрен шаҳридаги “Ангрен ИЭС” ва “Янги Ангрен ИЭС” корхоналарининг экология ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳақида
Ангрен шаҳри мамлакатимиз саноати ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Унинг аҳолиси меҳнаткаш ва ишбилармон. Бироқ шаҳардаги экологияни яхши деб бўлмайди. Чунки Ангрен шаҳридаги “Ангрен ИЭС” ва “Янги Ангрен ИЭС” корхоналаридан атроф-муҳитга жуда катта миқдорда зарарли тутунлар чиқарилмоқда. Бу эса экология ва инсон саломатлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Муаллиф: SHOISMATOV SHOIKROM ZAFARULLA O‘G‘LI 2709
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини очишга ҳаётий зарурат мавжуд. Чунки Қўнғирот туманида битта ҳам олий таълим муассасаси йўқ. Туман ёшлари билим олишга жуда чанқоқ ва буни Нукусда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг сонидан ҳам билиш мумкин. Туман ёшларини нафақат Нукусдаги, балки бутун Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида ҳам кўриш мумкин. Туманимизда битта олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этилиши кўплаб талабаларнинг оғирини енгил қилган бўларди ва Қўнғирот туманидаги ёшларнинг ўқиши учун туртки бўлган бўларди.
Муаллиф: AYTMURATOV AZIZBEK KAMIL ULI 8943
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ёшларнинг меҳнат муносабатларига доир ҳуқуқий билимларини ошириш ҳақида
Ҳозирги кунда жамиятимизда юзага келаётган муаммолардан бири бу ёшларни иш билан таъминлаш ва уларга амалдаги қонунчиликка мос равишда шарт-шароитларни яратиб беришдан иборатдир. Бу борада амалиётда бир қатор муаммоларга дуч келинмоқда. Улардан бири меҳнатга оид муносабатларда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлигидир. Меҳнатга оид муносабатларда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлиги меҳнат қонунчилигига риоя этишни ва уни амалиёт билан мутаносиблигини таъминлашда катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Вояга етмаган ёшларимизнинг меҳнат муносабатаридаги ҳуқуқий билимининг пастлиги улар билан боғлиқ адолатсизликларни юзага келишига замин яратмоқда. Бундан иш берувчилар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда. Ҳеч бир иш берувчи ...
Муаллиф: YUNUSOV DOSTONBEK ANVARJON O‘G‘LI 2769
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Чилонзор тумани 8-мавзеда жойлашган Малика меҳмонхонаси орқасида бўлаётган кўп қаватли уй қурилишини тўхтатиш ҳақида
Чилонзор тумани, 8-мавзе, Малика меҳмонхонасининг орқа тарафида жойлашган ва ҳозирга қадар болалар ўйин майдончаси бўлиб келган жойда бўлаётган кўп қаватли уй-жой қурилишига йўл қўймаслик керак. Шундоқ ҳам бу ердаги кўп қаватли уйлар жуда зич жойлашган. Бу ерга уй қуриш хеч қайси меъёрларга тўғри келмайди. Барча мутасадди ташкилотларни мазкур қурилиш ишлари бошланмасдан (тадбиркор кўп харажат қилиб қўймасдан) ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.
Муаллиф: XODJAYEV AKBAR ISMAYILOVICH 4219
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Гулистон шаҳрида Тошкент тиббиёт академиясининг филиалини очиш ҳақида
Ҳозирда Сирдарё вилоятида фақат 1 та олий таълим муассасаси мавжуд. Ҳозирда Сирдарё вилоятида кадрлар етишмовчилиги кузатилмоқда. Тиббиёт соҳасида кадрлар камлиги туфайли олий таълим муассасалари сонини кўпайтириш керак. Нафақат тиббиёт соҳасида, балки бошқа соҳаларда ҳам вилоятда кадрлар етишмайди. Мазкур таклиф амалга ошириладиган бўлса, Сирдарё вилоятидаги ёшлар ўз шаҳрида таълим олиш имкониятига эга бўлишар эди.
Муаллиф: AMIROV ULUG‘BEK JO‘RABEKOVICH 2598
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Марғилон шаҳридаги “Сой бўйи” болалар шифохонасида қўшимча кўп ўринли бино қуриш ҳақида
Марғилон шаҳридаги “Сой буйи” болалар шифохонаси қурилганига бир неча ўн йиллар бўлмоқда. Ҳозирда ушбу шифохона Марғилондаги болалар учун ягона тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Марғилон шаҳри аҳолисининг сони ортиб бораётганлиги сабабли шифохонада беморларни жойлаштириш учун палаталар етарли эмас. Бу ҳолат кўп йиллардан буён кўплаб ноқулайликлар ва аҳолининг норозиликларини келтириб чиқармоқда. Шу сабабли, мазкур шифохонани кенгайтириш ва замонавий талаблар асосида жиҳозлаш зарур.
Муаллиф: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 4168
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент вилояти Зангиота тумани (Назарбек)дан ўтган поезд йўлига кўприк қуриш ҳақида
Ушбу масала буйича аҳоли мутасадди раҳбарларга кўп маротаба мурожаат қилган. Зангиота тумани (Назарбек)дан ўтган поезд йўли сабабли жуда ҳам қийналиб кетдик, ҳар сафар поезд ўтиши учун катта автомобиль қатнов йўли ёпилади. Эрталаб ҳамма ишга, боғчага, мактабга кетаётганда ёпиқ бўлади, кечаси ишдан қайтаётганда ҳам ёпиқ бўлади, куни билан камида 10 марта ёпилади. Йўл очилгунча у ердаги тирбандликни кўриб ёқангизни ушлайсиз. Ҳаттоки, тез тиббий ёрдам машинаси ва ўт ўчириш машиналари фавқулодда чақирув бўлганда ўтолмай қолиб кетишади, бунинг натижасида ёрдамга етиб келгунича тегишли объект ёниб тугайди. Баъзи мутасаддилар кўприк қурилмаслиги учун поезд ...
Муаллиф: ISAQOV MUXTOR MUXAMEDOVICH 2940
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш ҳақида
Мамлакатимизда ҳозирги кунда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида кибержиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш вақти келди. Маълумки, бу борада Сингапур давлати бой тажрибага эга ҳисобланади. Кейинги ўринларда АҚШ, Малайзия, Уммон, Эстония, Маврикий, Австралия, Грузия, Франция, Канада, Россия каби давлатлар туради. Бу давлатларда киберҳимояни таъминлаш мақсадида ягона қонун қабул қилинган ва ушбу қонун асосида бошқа қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасини тўлиқ ўрганган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш керак. Бу борада, Европа Иттифоқи аъзоси ...
Муаллиф: ANORBOYEV AMIRIDDIN ULUG‘BEK O‘G‘LI 2837
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратиш ҳақида
Кўчмас мулк, хусусан, ерни ажратиш ёки бино-иншоотга эгалик қилиш тўғрисидаги ҳоким қарорини олиш учун кўп вақт ва маблағ сарф этилмоқда, ушбу жараёнда фуқаролар сарсон-саргардон бўлишмоқда. Шу сабабли, кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи қарор ва бошқа шу каби ҳужжатларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш керак. Бу ҳолат инсонларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқларини адолатли ва шаффоф тарзда таъминланишига хизмат қилади.
Муаллиф: G‘AFUROV BOHODIR RO‘ZI O‘G‘LI 3049
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартириш ҳақида
Ҳозирги кунда болаларни боғчага чиқиш ёши 3 ёш қилиб белгиланган. Турли сабабларга кўра оналар ишга чиқишга мажбур бўлишади. Аммо фарзандини уч ёшга тўлмагани учун боғча қабул қилмайди. Шу сабабли, фарзанд ҳар ерда сарсон бўлади. Хусусий боғчалар эса жуда қиммат бўлиб, уни тўлашга ҳамманинг ҳам моддий имконияти етмайди.
Муаллиф: ZUPAROVA XURSHIDA BAXROM QIZI 2771
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатларининг ижтимоий тармоқларда каналларини очиш ҳақида
Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатлари амалдаги қонунчилик, бўлаётган ўзгаришлар, сайлов округида олиб бораётган ишлари ва режалари ҳақида маълумот бериш, сайловчилар билан доимий алоқа қилишни таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўз каналларини очишларини истар эдик. Аксарият депутатлар очишган, бироқ кўпчилик депутатларни сайловчилари билишмайди, унга қандай боғланиш йўлларини топиша олмай сарсон бўлишмоқда.
Муаллиф: SHOISMATOV SHOIKROM ZAFARULLA O‘G‘LI 2603
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Янги қурилаётган бино-иншоотлар ва турар-жой мажмуаларида велотураргоҳларни қуришни мажбурий этиб белгилаш ҳақида
Ҳозирги кунда автомобиль йўлларида ҳаракат кўпайиши оқибатида шахсий транспорт воситасида қисқа масофага бориб келиш ўзини оқламайди, бу янада тирбандликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат бошқа арзонроқ ва камчиқим транспорт воситаларига (яъни велосипед, самокат ва ҳ.к) эҳтиёжни тобора оширмоқда. Аммо, кўп қаватли уй-жойларда бугун велосипедни сақлашнинг имкони йўқ. Таклифим шуки, эски ва янги қурилаётган барча кўп қаватли уйларда ёпиқ (том ва панжара) велотураргоҳлар қуришни мажбурий қилиш керак.
Муаллиф: SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI 3552
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси