Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Чилонзор тумани 8-мавзеда жойлашган Малика меҳмонхонаси орқасида бўлаётган кўп қаватли уй қурилишини тўхтатиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Чилонзор тумани, 8-мавзе, Малика меҳмонхонасининг орқа тарафида жойлашган ва ҳозирга қадар болалар ўйин майдончаси бўлиб келган жойда бўлаётган кўп қаватли уй-жой қурилишига йўл қўймаслик керак. Шундоқ ҳам бу ердаги кўп қаватли уйлар жуда зич жойлашган. Бу ерга уй қуриш хеч қайси меъёрларга тўғри келмайди. Барча мутасадди ташкилотларни мазкур қурилиш ишлари бошланмасдан (тадбиркор кўп харажат қилиб қўймасдан) ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ушбу майдон мазкур ҳудуддаги ягона очиқ майдон эканлигини инобатга олиб, болалар ўйин майдончасини қайта тиклашни ва бўлаётган ноқонуний қурилиш ишларини тўхтатишни таклиф қиламиз.
4180
Изоҳлар (3)
XODJAYEV AKBAR ISMAYILOVICH
Нажмите лайк 👍
13 Июнь 2020, 07:58
XODJAYEV AKBAR ISMAYILOVICH
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH to'g'ri aytasiz.
11 Май 2020, 20:06
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Ушбу мурожаатга овоз берилишини кутиб ўтирмасдан зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юбориш зарур.
10 Май 2020, 12:42

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси