Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 31 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини очишга ҳаётий зарурат мавжуд. Чунки Қўнғирот туманида битта ҳам олий таълим муассасаси йўқ. Туман ёшлари билим олишга жуда чанқоқ ва буни Нукусда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг сонидан ҳам билиш мумкин. Туман ёшларини нафақат Нукусдаги, балки бутун Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида ҳам кўриш мумкин. Туманимизда битта олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этилиши кўплаб талабаларнинг оғирини енгил қилган бўларди ва Қўнғирот туманидаги ёшларнинг ўқиши учун туртки бўлган бўларди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
5143
Изоҳлар (4)
UTEGENOV NAJIMATDIN BAYRAMOVICH
Бул зор идеа, зор пикир. Жаслык ППЖ менен Каракалпакия ППЖ аймагындагы пукаралар Нокиске барып келмек туе Конырат районы орайына келиуи коп уакытты алады копшилик жагдайда машкала туудырады. Хазирде Конырат районында Нефтегаз хам темиржол тарауы бойынша канийгелер кушли рауажланган амелиятта. Унивеситет филиалы ашылса бул жонелислер бойынша группалар ашылып олардын теориялык билимин байыткан болар еди.
11 Май 2020, 20:08
SEYTMURATOV BATIR TENELBAYEVICH
Qanlikol rayoninda jasayman. Juda jaqsi bolar edi.
6 Май 2020, 20:49
ALLAMBERGENOV KUATBAY MAXSETOVICH
Хаммани овоз беришига чакириб коламан!!!!!
5 Май 2020, 15:52
ALLAMBERGENOV KUATBAY MAXSETOVICH
Манингча ям яхши буларди масалан Кунгирот,Муйнок,Канликул,Жаслик поселка,Кырыккыз поселка и Каракалпакия поселкалари ушун хам яхши буларди ман ошилишни 100% хохлийман агар очилса катта рахмат
5 Май 2020, 15:50

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси