Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-02-20 11:35:31
  • Муаллиф:ZUPAROVA XURSHIDA BAXROM QIZI
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда болаларни боғчага чиқиш ёши 3 ёш қилиб белгиланган. Турли сабабларга кўра оналар ишга чиқишга мажбур бўлишади. Аммо фарзандини уч ёшга тўлмагани учун боғча қабул қилмайди. Шу сабабли, фарзанд ҳар ерда сарсон бўлади. Хусусий боғчалар эса жуда қиммат бўлиб, уни тўлашга ҳамманинг ҳам моддий имконияти етмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартиришни таклиф қиламиз. Бу билан ёш боласи бор оналарнинг ишлаши ва ўқишлари учун катта имконият яратилган бўлар эди.
2763
Изоҳлар (2)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин.
28 Март 2020, 07:18
JO‘RABOYEV OZOD JO‘RABOY O‘G‘LI
давлат боғчаларида шундоқ ҳам жой муаммо, янги давлат боғчалари қурилиш жараёни суст, давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриладиган боғчаларга бюрократик (кредит олиш ва б.)тўсиқлар.... менинг фикримча бунинг моддий имкони йўқ, хусусий боғчаларда ёш чегараси йўқ
20 Февраль 2020, 12:27

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси