Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 31 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини баҳолаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Махсус платформа яратган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини шу туманда яшаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан йил давомида баҳолаб бориш механизмини яратиш керак. Бунда халқнинг розилигини баҳолаб бориш асосий мақсад этиб белгиланади. Бу, ўз навбатида, фуқароларнинг туман ёки шаҳар ҳокими фаолиятидан рози ёки норози эканлигини кўрсатибгина қолмасдан, туман ҳокими фаолиятидан норози бўлиб ёзилаётган шикоят ва аризалар сонининг ҳам кескин қисқаришига олиб келади. Бундан ташқари, ушбу механизм халқнинг нафратини қозонаётган айрим қўштирноқ ичидаги раҳбарларни ошкор этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда самарали механизм вазифасини ҳам ўташи, шубҳасиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бунда ҳар бир фуқаро ёки тадбиркорлик субъекти яратилажак платформага id.uz тизимидаги ўз логин, пароли ёки электрон рақамли имзоси орқали кириб ўзи истиқомат қиладиган туман ёки шаҳарнинг ҳокимига баҳо беради. Баҳонинг қуйисида ўз муносабатини тўлдиради: бунда паст ёки юқори баҳо қўйиш сабабини тушунтириб ўтади. Йил якунида халқ ишончини қозона олмаган ҳокимлар ишдан олиниб, юқори баҳо олган ҳокимлар рағбатлантирилади.
874
Изоҳлар (4)
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
мен хам кушиламан платформа яратилса жуда хам яхши булади ундан ташкари юкорида ёзилганки электрон имзо ёрдамида платформага кирилади. бу ерда фикрлар холис булади сабаби хар бир имзога эга одам уз фикрин баён эта олади. ундаг ташкар салбий фикр берган одамдан фикрини сабаби билиш ва унга ёрдам бериш имкони булади. фикр тунри нотугри лигини кейинчалик суралган вактда тушунтириш олиб борилиб ёрдам булиши ёки ёклиги аён булади ва конун доирасида жавоб кайтарилади.
19 Май 2020, 00:48
YUSUPOV ALISHER XASANBAYEVICH
Махсус платформа яратган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини шу туманда яшаётган руйхатдан утган тадбиркорлик субъектлари томонидан йил давомида баҳолаб бориш механизмини яратиш керак. улар тумани оки ва корасини танийди
12 Май 2020, 17:57
YAQUBOV SHOXRUXBEK SHUXRATOVICH
Platforma yaratish muammo emas. Lekin platforma bildirilayotgan fikrlar holis bo'ladimi? Undan ko'ra ommaviy axborot vositialarini faoliyatini maksimal erkinslashtirish kerak va ular hokimning kunlik faoliyatini yoritib boradi. Mana shu haqiqiy baho bo'ladi
10 Май 2020, 15:56
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Да қўшиламан бу фикрга. Бу методни давно қўллаш керак эди.
4 Апрель 2020, 13:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси