Инновациялар ва АКТ
“Мактабгача таълим” ва “Мактаб” мобиль иловаларини яратиш ҳақида
Ҳозирги кунда таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар фарзандларимиз тарбияси ва билим олишларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг тарбияси ва билим олиши жараёнини кузатиб боришни, назорат қилишни хоҳлайди. Шу сабабли фарзандларимиз таълим оладиган мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб, улардаги шароит, машғулотларнинг бориши, озиқ-овқат таъминотини видео камералар ўрнатиш орқали доимий кузатиб бориш имкониятини берадиган мобиль иловани яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Муаллиф: PARPIYEV BAXTIYORJON ABDUXALILOVICH 231
  • 5 Изоҳлар
  • 117 Овоз берилган
Ташкилот ва идораларда қоғозни тежаш ва электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги № 155-сонли “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигидан барча хабардор бўлса керак. Бугунги кунда давлат идораларида электрон ҳужжат айланиш борасида кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бироқ, айрим ҳолатларда келиб тушган электрон ҳужжат қоғозга чиқарилиб, ушбу қоғоз ижроси таъминлангандан кейин яна қоғозга чоп этиб, тасдиқланган ҳолда сканердан ўтказишга тўғри келмоқда. Битта келиб тушган электрон ҳужжат агар бир варақ бўлса, унинг чиқариш ва ижро этиш учун икки дона қоғоз ишлатилмоқда. Агарда келиб тушган ...
Муаллиф: RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH 413
  • 6 Изоҳлар
  • 280 Овоз берилган
Электрон ҳамёнлардан фойдаланиш тартибини соддалаштириш ҳақида
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида электрон ҳамёнлардан фойдаланиш табиий ҳолга айланган бўлиб, бизда ҳам бу қулайликни жорий этиш зарур. Масалан, Webmoney, Qiwi, Yandex.money ва бошқа электрон ҳамёнларга оддий ёки махсус банкоматлар, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали пул ташлаш имконини яратиш керак. Айни вақтда Webmoney ва Qiwiга айрим мобил иловалар ёки сайтлар орқали пул ташлаш имкони бўлсада, лекин уларнинг комиссия тўловлари жуда юқори - 7 фоиздан 40 фоизгача. Агарда 100 минг сўм Webmoneyга ташланса, ҳисобга 60 ёки 70 минг сўм миқдордаги пул тушади. Бунда хизматни таклиф этувчилар улкан миқдордаги комиссия тўловини ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 467
  • 7 Изоҳлар
  • 261 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг