Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 26 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Янги қурилаётган бино-иншоотлар ва турар-жой мажмуаларида велотураргоҳларни қуришни мажбурий этиб белгилаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда автомобиль йўлларида ҳаракат кўпайиши оқибатида шахсий транспорт воситасида қисқа масофага бориб келиш ўзини оқламайди, бу янада тирбандликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат бошқа арзонроқ ва камчиқим транспорт воситаларига (яъни велосипед, самокат ва ҳ.к) эҳтиёжни тобора оширмоқда. Аммо, кўп қаватли уй-жойларда бугун велосипедни сақлашнинг имкони йўқ. Таклифим шуки, эски ва янги қурилаётган барча кўп қаватли уйларда ёпиқ (том ва панжара) велотураргоҳлар қуришни мажбурий қилиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Велотураргоҳлар автотураргоҳлар каби кўп жой ва қурилиш материалларини талаб этмайди. Уларни усти профнастил ва атрофи панжара билан ўралиб, шаҳар бўйлаб ташкил этилаётган видеокузатув тармоғига улаш кифоя этади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янги қурилаётган бино-иншоотлар ва турар-жой мажмуаларида велотураргоҳларни қуришни мажбурий этиб белгилашни таклиф қиламиз.
568
Изоҳлар (6)
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
куп каватли уйлар пастги кисми яни подвали умуман ишлатилмайди шуни авто улов саклайдиган килиш мумкинку.
19 Май 2020, 02:07
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
куп уй жойлар курилишида хатолик,бепарволик килинади сиз айтган гапда жон бор велосепед турар жойи, автоулов турар жойи килиниб уни бепул килишлик керак, хозирда бу турар жойлар бор улар ёки тулов билан ёки бир одам туриб олиб мен мошинга карадим менга пул бер деб туради. бу турар жойлар нафакат уй олди балки ресторан, супер маркет, дуконлар, дам олиш масканлари ва хоказолар олдида булиши лозим ёки шу якин орада куп каватли мошина саклаш жойи куриб мошиналарни тартибга солиб одамларни шу турар жойга мошиналарни куйишга таклиф бериш керак.
19 Май 2020, 02:06
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Шу ишни, яъни ёпиқ велотурургохларни шу домда яшовчилар ўзаро келишиб, ўзлари қуриб олишса, уларга бирор масъул "нега бундай қилдинг"-дейдими?
28 Март 2020, 08:37
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул
28 Март 2020, 07:20
SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI
«Складной велосипед»нинг нархи баланд. Аксарият аҳолининг шунга ҳатто қурби етмайди. Қурилаётган янги уйларнинг нархи олдида бу конструкциянинг ҳаражатлари ҳеч нарса эмас. Ман ҳалиям «ПОДЪЕЗД»ларни кенгайтириб жой ажратиш керак дея таклиф бермаяпман. Бу тақдирдан хонадонларнинг нархини оширадиган яна битта фактор бўлади.
17 Февраль 2020, 20:15

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси