Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 37 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тижорат банкларида муаммоли кредитларни ундиришнинг самарали тизимини яратиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-02-09 09:05:34
  • Муаллиф:ANVARXONOV AZIZXON AKMALXONOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда банкларда юзага келаётган муаммолардан бири - кредитларни мижозлар томонидан ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда мазкур ҳолатларни бартараф этишда суд, ижро ва аукцион ҳаракатларининг узоқ вақт давом этаётгани ҳисобланади. Мазкур ҳолатлар “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан тартибга солинади. Унга кўра, ундирувни гаровга қўйиладиган нарсага қаратиш тартиби агар қонунда ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор талабини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш суд, хўжалик суди ва холислар судининг қарорига биноан амалга оширилади. Агар қонун ҳужжатларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, гаров нарсасини сотиш суд ижрочиси томонидан суд берган ижро варақаси ёхуд хўжалик судининг буйруғи ёки нотариуснинг ижро этиш ёзуви асосида қонунларда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Гаров нарсасини сотиш ким ошди савдоси (очиқ савдода) ёки воситачилик дўконлари орқали амалга оширилади...”, деб белгиланган. Ушбу ҳолат туфайли муаммога айланган кредитларни ундиришда кўп вақт кетмоқда. Тижорат банки тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий даромади ажратилган кредитларга ҳисобланган фоиз тўловлари ҳисобланади. Ажратилган кредитларни ўз вақтида ундирилмаслиги, тижорат банкларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, ўзларининг харажатлари ҳисобидан ушбу кредитларга захира яратилишига, бу эса даромад олиш мақсадида кўрсатилаётган хизматлар тижорат банклари зарарига хизмат қилишига олиб келмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига қуйидаги ўзгартиш киритилиши мақсадга мувофиқ: Биринчидан, тижорат банки ёки унинг филиалига мижоз билан тузилган ва нотариал тасдиқланган шартномага асосан гаров мулкини зудлик билан филиал кредит қўмитаси қарори билан сотиш имконини бериш керак (амалдаги тартибга мувофиқ, суд, ижро, аукцион савдолари, гаровга олувчига таклиф бериш жараёнлари жуда кўп вақт сарфланишига олиб келмоқда). Иккинчидан, жисмоний шахслар томонидан кредит олган мижознинг кредити ўз вақтида тўланмаганда, тижорат банк филиалига ўша куннинг ўзида қарздорнинг ойлик иш ҳақига (иш жойига) кредит шартномасига асосан (акцептсиз талабнома) инкасса қўйиш ҳуқуқини бериш керак. Кредит олган мижоз ишлаётган ташкилотнинг бухгалтери бунга қаршилик қилмаслиги керак. Юқоридагилардан ташқари мамлакатимизда чет эл тажрибасини (Россия, Қозоғистон...) инобатга олган ҳолда коллекторлар хизмати жорий этилишини таклиф қиламиз. Коллектор фирмалар муаммоли кредитни тижорат банкларидан арзонроқ баҳода сотиб олади ва ўз хизматини устига қўйиб мижоздан ундириб олади. Тижорат банкларида муаммоли активлар кундан-кунга ортиб бораётганини инобатга олиб, ушбу таклифни жорий этишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига ўзгартириш киритилишини ҳамда “Коллекторлик хизмати тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини таклиф қиламиз.
3569
Изоҳлар (18)
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
лекин хар оила яхши яшаш истагида бир тадбиркорлик килиш ниятида лекин кредит фоизи ва асосий тулов катта булиб кетиб тула олмасдан колади. шундан тулов амалга оширилмай колади. бошка давлатда фоиз кам булиб маош иш хакки кредитни коала олади ва ундан ташкари фукоро оч колиб кетмайди уни шароити кандай булса шу тарика давом этади. кейин бизда куп ташкилот шахсий бу дегани корхона ишласа иш хакки бор ишламаса иш хакки ёк яни бизда тадбтркорларга тайинли иш ёк агар иш ололмаса субект банкротликка учраб иш хакки чикармайди ва фукоро иш хакки ололмайди. бу иш занжирини узади.
19 Май 2020, 01:06
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
юкорида келиб чикан важлар тугри кредит вактида кайтарилмаяпти буни сабаби асосий нимада деб хеч ким савол бермийди. буни сабаби асосий кредит фоизини катталиги яни бизда 100 000 сум кредит олса одий килиб олсак фоизи 30 000 сум булади. олган иш хакки масалан 200 000 сум энди олган иш хакки 200 000 сум булиб келинг ундан 20 000 сум электр энергия 20 000 сум таъбиий газ 20 000 сум мол мулк ер соликлари булсин 30 000 чикинди, сув, иссик сув булсин. яна болалар богчаси, мактаб китоб дафтар ва хоказо 30 000 сум ейиши учун 30 000 сум кетса, кийиниш учун ва манавий хордик олмокчи булса 40 000 сум кетса кайси пулидан кредит тулайди колган 10 000 сум кредитни фоизига етмайдику. бир хисоблаб уртача оила бой хам эмас камбагал хам эмас урта оила маошини олиб хисоланглар.
19 Май 2020, 01:06
JALILOV BOBIR ABDIMO‘MINOVICH
Бунинг учун аввал Россия ва Козогистонга ухшаб кредитни накд холда беришни йулга куйинглар, ана шунда халк хам кредитни кайтаришда кийналмайди.
10 Май 2020, 17:02
NARZIYEV NODIR OBLOBERDIYEVICH
Биринчи навбатда мижознинг кредитини муаммоли кредитлар каторига тушиб колмаслигини олдини олиш ва ушбу холатга тушиб колган такдирда ундан хар икки томонларга талофатсиз тарзда чикиб кетиш оркали муаммони хал килиш ечимларини излаш максадга мувофик деб хисоблайман. Лекин айрим иктисодий сиесий ижтимоий холатлар ва айрим шахсларнинг хатти харакати натижасида тадбиркорларимиз кийин вазиятларга тушиб колмокда. Тижорат банклари узларинг мижозлари учун жон куйдириб харакат килиши ва кушимча консалтинг хизматлар оркали тадбиркорга самарали кумак бериш керак. Марказий банк хозирда анча эскирган айрим низомларни кайта тубдан янгилаши керак. Конун ва конун ости хужжатлар маълум бир доирага эмас балки бутун бир иктисодиетга ва жамиятга хизмат килсин. Бизнинг асосий максадимиз Давлатимиз иктисодий салохиятини юксалтириш экан демак юкоридаги иккала таклифни хам ноурин деб хисоблайман. Агар ушбу билдирган фикрларим юзасидан амалий ердам керак булса мен тайерман. 979248412
10 Май 2020, 05:13
KAMBAROV AKROMJON ANVAROVICH
Энг аввал банклар кредит беришда регламент буйича 3 банк иш кунида хулоса бериб, ижобий булса киска муддатда кредит ажратишни йулга куйсин. Узингиз уйланг кредит олишда 3 ойгача банкда "ётишга" мажбур булган одам тулаш вактида албатта аламини олади.
13 Апрель 2020, 20:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси