Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш ва фойдаланиш тартибини соддалаштириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-01-03 18:00:08
  • Муаллиф:YULCHIXONOV RUSTAMXON ABDUNOSIROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ассалому алайкум! Ҳаммамизга маълумки, юртимизда туризм ва уни ривожлантиришга охирги йилларда жудаям катта эътибор ва маблағлар ажратилмоқда. 2019 йил давомида миллионлаб хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонимизга ташриф буюрган. Улардан бир қанчаси таклифимизга асосан чет элдан ташриф буюриб, чегарадан ўтишганида учувчисиз учадиган аппаратларни олиб киришда жуда ҳам мушкул вазиятда қолишгани ва бошқа давлатларда ҳеч қандай муаммоларсиз олиб кириб жуда ҳам чиройли видео тасвирларга олишганини таъкидлашди. Ўзбекистонга саёҳатни бир қанча давлатларда реклама тарзида кўрсатишмокда ва бунга таяниб сизлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дронлар, яъни учувчисиз учадиган аппаратларни учириш тартибини қайтадан кўриб чиқиб енгиллаштиришингизни ҳамда қонунларда белгиланган (МЖТК 1162-модда) жазо ва учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш учун божхона томонидан қўйиладиган тақиқларни қайтадан кўриб чиқиб уларга ўзгартириш киритишингизни сўрайман! Тасвирга олиш учун мўлжалланган дронлар орқали юртимизнинг жуда кўп чиройли манзилларини тасвирга олиш, интернет нашрларида уни тарқатиш ҳамда юртимиздаги туризмни янада ривожлантириш учун буни амалга оширишимиз зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тартибини соддалаштиришни таклиф қиламиз!
18357
Изоҳлар (55)
DEXKANOV DILMUROD ABDUKARIMOVICH
Dron uchirish uchun ruxsatnoma beradigan bitta tashkilot ochilsin yoki bomasa uchirish bemalol qilinsin, dron uchirish mumkin bolmagan hududlarni belgilash kerak tamom juda oson tartib ornatish lekin bizda bilmadim xoxlashmaydi, bu madaniy xordiq oladigan buyum sifatida qarash kerak bu buyumga, qurol emas
8 Август 2021, 06:51
YULDASHEV BOBIR INOMIDDINOVICH
https://meningfikrim.uz/petitions/request/5329 открыта новая петиция пройдите пожалуйста может в этот раз сможем набрать голоса
13 Июль 2021, 19:48
SAUROV FARRUX XUSAINOVICH
MENING FİKRİM USHBU UCHISH MOSLAMALARINI OLIB KIRISHGA O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI RUXSAT BERISHI KERAK. XAR BIR OLIB KIRILAYOTGAN UCISH MOSLAMASI SERIYASI VA SHU JIXOZNING EGASI DAVLATDAN RUYXATDAN O'TISHI KERAK.BUNI SALBIY TOMONI YUQ MENIMCHA.
9 Апрель 2021, 17:52
QAYUMOV OTABEK QOBILJON O‘G‘LI
Таклифни қайта киритинглар, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборамиз. Внесите предложение заново, мы поможем распространением через соц. сетей.
5 Апрель 2021, 14:18
KARIMOV ISLAM SOXIBOVICH
Шу мурожаатни қайтадан киритсак нима дейсизлар?
29 Декабрь 2020, 15:29

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси