Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Андижон шаҳридаги чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш ҳақида
  • Направление:Безопасность
  • Дата:2020-01-11 14:49:34
  • Автор:ABDULLAYEV SULTANBEK MUXTAROVICH
Описание предложения
Андижон шаҳрининг Бобур шох кўчаси ва Ўзбекистон шох кўчаси кесишадиган чорраҳада (Ҳамкор бизнес маркази ёнида) транспорт воситаларининг ҳаракати светофор ёрдамида бошқарилаётган бўлсада, кўп ҳолларда тирбандликлар ҳосил бўлмоқда. Ўзбекистон кўчаси бўйича ҳаракатланиб келаётган ва чап томонга бурилиб Бобур шох кўчаси орқали Эски шаҳар бозорига бормоқчи бўлган чорраҳага яқинлашиб келаётган автомашина тирбандлик туфайли аксарият ҳолларда светофорнинг рухсат берувчи яшил чироғини ёнишини учинчи марта кутиб чорраҳани кесиб ўтмоқда. Ушбу чорраҳада тирбандликни вужудга келишини сабаби бу чапга буриладиган ҳайдовчи аввал қарама-қарши йўналишдан келаётган автомобилларни ва ундан кейин пиёдани ўтказиб юбориши керак. Бу ҳаракатга (ҳаракатсизликка) эса вақт керак. Вақт эса светофорни яшил чироғи ёниш вақти секундлар билан чекланган. Ўз-ўзидан бу вақт оралиғида чапга буриладиган автомашиналар сони чорраҳани ярим кенглиги билан ўлчаниб 5 ёки 6 та бўлиши мумкин.
Целесообразность идеи / предложения
Ушбу чорраҳанинг тўрттала томонига ҳам чапга бурилиш учун светофорнинг кўшимча яшил секциясини ўрнатиш керак. Чапга бурилаётган автотранспорт воситасига ўз йўналиши билан ҳалақит берадиган қарама-қарши йўналишдаги автотранспорт воситаларига ва пиёдага ҳаракатланиш светофорнинг қизил чироғи билан таъқиқлансин. Ушбу таклифни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қўллаш мумкин.
2166
Комментарии (9)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:24
RAYMDJANOV BAXTIYOR BOBUR O‘G‘LI
Haqiqatdan ham Andijon Viloyati uchun juda dolzarb muammolardan biri mana shu. Statistikaga qaraydigon bo'lsak,Andijon shahri eng zich aholi joylashgan shaharlardan biri. Shu ma'noda avtomashinalar ham juda ko'p. Tirbandlikarni oldini olish uchun sharoit yaratib berish ustida professional yondashuv bilan ko'rib chiqishlarini va samarali ishlar olib borilishini hohlagan bo'lardim.Deyarli Andijon shahrining barcha prospektlarida (to'rt ko'cha) Tirbandlliklar holatlariga duch kelamiz. Mening taklifim, kesib chiquvchi yo'llarni ko'paytirish, iloji bo'lsa avtomashinalar hamda piyodalar uchun o'tish ko'priklarini barpo etish.
3 Март 2020, 11:03
SABIROV SOBIRJON MADAMINOVICH
Assalomu alaykum. SHu boburshox kochasi bilan kesishgan bektosh raximov koshasini tartibga solib berisin zerikdik yangi bozordan yurgani piyodalarga most qilish kerak bektosh raximov kochasida maktab bog"'cha bor odamlar kop ichki ishlar xodilari xam eplay olishmayapdi. yana bir masala A. MUSAEV kochasi yollari tekkis bolganida xolis bozor tomonga xarakat ozayar edi chunki piyodalar yursa qoliladigan axvolda A.NAVOI shox kochasidan mikro rayonga tez va oson qisqa svetafor kam yol shuku bu yoldan 101.102.103 maxsus avtolarxam mikrorayonga borish uchun shu kocha maqul yani A.MUSAEV kochasi.
26 Февраль 2020, 22:00
ABDULLAYEV SULTANBEK MUXTAROVICH
Такдим этилган таклиф ижтимоий тармокларда кенг мухокама килинмокда. Республикамизнинг айникса Андижон шахрининг бошка худудларидаги шунга ухшаган тирбандликлари хам курсатиб утиляпти. Андижонлик Жахонгир Ходжаевни изохи матнни курсатиб утмокчиман : "Андижоннинг Янги бозор чорахаси энг тартибсиз чораха, нимага 3 йилдан бери бу масала бн хеч ким шугулланишни хохламайди,ГАИ ходимлари хам 1 соатдан ортик тартибга солиша олмай кочиб кетади,машиналар айникса Дамасчилар кучани,пиедалар йулакчаларини тусиб умуман харакатланишни мушкуллаштириб куйишади, бу чорахадан эрталабдан кечгача укувчи болалар харакатланади,осма пиедалар куприги ёки ер ости тунел бу муаммони ечади.Аллох сакласин бирор бахтсиз вокеа содир булгунча кутиш шартми? Петицияга шу кучани хам кушиб куйинглар,илтимос."
24 Февраль 2020, 08:03
ABDULLAYEV SULTANBEK MUXTAROVICH
Хурматли портал иштирокчилари! Билдирилган изохларингиз учун хаммаларингизга рахмат. AKRAMOV MURODJON MUTALIBJONOVICH Сизга хам рахмат. Мени ушбу таклиф килаётган холатдаги фикримда чапга бурилаётган автотранспортлар харакатни бошлаганда чоррахадаги бошка транспорт воситаларининг хаммасига харакатланиш учун кизил чирок ёкилган булади. ( Чоррахани карама карши томонидаги автотранспорт воситаларига хам чапга бурилиша секция очилган булади.) Чоррахани уртасида хеч кандай транспорт харакатсиз колмайди. Айнан Сиз уйлаган чоррахани уртасидаги харакатсизликни ( хозир шундай буляпти) йукотиш учун таклиф билдириляпти. Куприк ёки бошка иншоатлар курса хам булади. Лекин мен энг арзон ва тез амалга ошириладиган вариант хакида фикр билдиряпман. Колаверса бу фикримни шу сохани эксперларлари урганиб чикиб умумхалк мухокамасига куллаб кувватлаш учун такдим килинмокда.
23 Февраль 2020, 09:12

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
×
Карта портала