Популярные
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Автор: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 29843
  • 120 Комментарии
  • 5067 Голосов
“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз ...
Автор: ISMOILXANOV SUNNATULLA YO‘LDOSHXON O‘G‘LI 5273
  • 3 Комментарии
  • 1816 Голосов
Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида
Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. Хорижий давлатларда болалар аутизми билан шуғулланадиган кўплаб марказлар фаолият юритади. Бизда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан бошқа жойда ушбу касалликка чалинган болаларни реабилитация қилишга шароит мавжуд эмас.
Автор: XODJIYEV IKRAMJAN SHAVKATOVICH 4969
  • 8 Комментарии
  • 1254 Голосов
Мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш ҳақида
Ёшлар - келажагимиздир! Бугун мазкур тамойил асосида уларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Мана шундай шароитда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Бунинг учун ўқувчилик гувоҳномаларини ҳам жорий этиш керак бўлади.
Автор: PALVANOV UMIDBEK SULTANNOZIROVICH 1703
  • 8 Комментарии
  • 1003 Голосов
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш ҳақида
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатишни йўлга қўйиш керак. Бунда ота-оналар ўз қўл телефонлари, смартфонлари ёки компьютерларидан фарзандининг машғулотлардаги иштирокини кузатиши мумкин. Бу орқали ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қандай таълим ва тарбия олаётганини, фарзандига қандай ўқитувчи ёки тарбиячилар дарс бериб, тарбиялаётганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ўқитувчилар учун қулайлиги - ўқувчи ўзини ота-онаси кузатиб турганини ҳис қилиб туриши ва дарсларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишидадир. Ўз навбатида дарсни ота-оналар кузатиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчи ўз устида ...
Автор: XUDOYOROV LAZIZ NIYOZOVICH 812
  • 11 Комментарии
  • 931 Голосов
Умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида
Турли хил маросимлар, базмлар учун таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Санитария-гигиена қоидалари бўйича талабларни қатъийлаштириш, бу қоидаларни қўпол равишда бузаётган тадбиркорлар, ошпазларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш зарур.
Автор: XUSAINOV KADAM BAXTIYAROVICH 558
  • 2 Комментарии
  • 711 Голосов
Бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
Тошкент шаҳри йўлларидаги кузатув камераларининг деярли ҳаммаси фақат ва фақат йўлга қараган, улар автотранспортларнинг ҳаракатини кузатиш учун мўлжалланган. Лекин, қоида энг кўп бузиладиган жойлардан бири - бекатлар назоратдан четда қолиб кетмоқда. Оддий мисол, айрим автобус, йўналишли таксиларнинг бекатда ҳаддан ташқари қолиб кетиши, бекатларнинг кириш қисмини тўсиб қўйиши, иккитадан қатор ҳосил қилиши, хавфли манёврлари, айрим ҳайдовчиларнинг бекатларнинг ўртасига машиналарини ташлаб кетишлари, бекатнинг исталган қисмида тўхташлари кузатилади. Камералар аввало хавфсизликни таъминласа, бошқа томондан транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатининг гарови ҳисобланади. Бекатларга камера ўрнатилган мамлакатлар қаторига - Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Буюк ...
Автор: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 514
  • 6 Комментарии
  • 557 Голосов
Бозорлар ва супермаркетлар олдидаги авторураргоҳларни бепул қилиб қўйиш ҳақида
Кўплаб давлатларда бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар бепул. Бизда эса деярли барча бозор ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар пулли қилиб қўйилган. Айрим жойларда кўп қаватли турар-жой бинолари тагида ҳам пуллик автотураргоҳлар ташкил этилган. Бунга мисол, Навоий шаҳар Марказий деҳқон бозори олдидаги кўп қаватли турар жой биносининг тагида пулли автотураргоҳ пайдо бўлган. Автотураргоҳлар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш керак.
Автор: FAYZIYEVA DILBAR ASATILLOYEVNA 785
  • 8 Комментарии
  • 527 Голосов
Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида
Бугунги кунда барча соҳаларда янги қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда ва бу ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Менинг фикримча, жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки шунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилсин, тегишли чоралар кўрилсин.
Автор: DADAMATOV MEXRIDDIN TABITDINOVICH 1762
  • 27 Комментарии
  • 487 Голосов
СТИРни муҳр билан паспортнинг маълумотлар саҳифасига қўйиш ҳақида
Қайси ташкилотга мурожаат қилмайлик (банк, солиқ, авиакасса, электр тармоқлари ва бошқалар) СТИР (Солиқ тўловчининг идентификация рақами) олиб келишимизни сўрашмоқда, баъзан ёддан айтиб берсак ҳам қоғозда чиқарилганини сўрашади.
Автор: USMANOV NE’MATJON G‘ULOMOVICH 681
  • 12 Комментарии
  • 459 Голосов
Автобусларга кузатув камераларини ўрнатиш тўғрисида
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳаракатланадиган автобусларнинг салонига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламан.
Автор: MAMATOV SHUXRAT MAMADIYEVICH 447
  • 3 Комментарии
  • 432 Голосов
Ташкилот ва идораларда қоғозни тежаш ва электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги № 155-сонли “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигидан барча хабардор бўлса керак. Бугунги кунда давлат идораларида электрон ҳужжат айланиш борасида кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бироқ, айрим ҳолатларда келиб тушган электрон ҳужжат қоғозга чиқарилиб, ушбу қоғоз ижроси таъминлангандан кейин яна қоғозга чоп этиб, тасдиқланган ҳолда сканердан ўтказишга тўғри келмоқда. Битта келиб тушган электрон ҳужжат агар бир варақ бўлса, унинг чиқариш ва ижро этиш учун икки дона қоғоз ишлатилмоқда. Агарда келиб тушган ...
Автор: RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH 509
  • 6 Комментарии
  • 420 Голосов
Нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш ҳақида
Ҳозирда нотариуслар фаолиятини тартибга солиш, соҳада шаффофликни таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз хизмат, ўқиш, иш ёки туризм мақсадларида хорижий мамлакатларга сафарларни амалга оширишмоқда. Мана шундай вақтларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати юзага келиб қолади. Айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бу кўп кузатилади.
Автор: SATTAROV NOZIMJON ILXOMJON O‘G‘LI 395
  • 9 Комментарии
  • 408 Голосов
Вилоятлараро катта магистрал йўлларда пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичлари (кўприклар) қуриш тўғрисида
Бугунги кунда республикамизнинг вилоятлари ва туманларини боғлаб турувчи, минтақа ва республика аҳамиятига эга бўлган йўлларда автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари учун белгиланган ҳаракатланиш тезлиги ҳам шаҳарлар ички йўлларига нисбатан юқори. Йўл ёқасида истиқомат қилувчи аҳоли ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур, шунингдек йўлларнинг барча қисми ҳам тунги вақтда ёритилмайди ва тунда транспорт воситалари тезлиги ҳам одатда юқори бўлади. Шу сабабли айниқса тунда ушбу йўл ёқасида истиқомат қилувчи аҳоли катта йўллардан пиёдалар йўлакчаси орқали ўтишга ҳам қийналадилар ва ўз жонларини хавф остига ...
Автор: XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH 277
  • 7 Комментарии
  • 396 Голосов
Тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракати учун қўшимча йўл ажратиш ҳақида
Мамлакатимиз аҳолиси сони, мутаносиб равишда автомобиллар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса шаҳарлардаги айрим йўлларда тез-тез тирбандликни вужудга келтириб чиқаради. Айниқса қатнов кўп бўладиган чорраха, кўчалар кесишмаси, ўтказиш пунктларида тирбандлик бир неча юз метрдан ошиб, шошилинч ҳаракатланаётган тез тиббий ёрдам машиналарига тўсқинлик қилади. Шу туфайли тез тиббий ёрдам машиналари фойдаланиши учун алоҳида йўл ажратишни таклиф қиламан. Сабаби тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетаётган бемор учун ҳар бир дақиқа муҳим ҳисобланади. Жаҳон тажрибасига мурожаат қилсак Япония ва Канада каби давлатларда тез тиббий ёрдам машиналари учун алоҳида йўл тизими ташкил этилган. ...
Автор: SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI 365
  • 3 Комментарии
  • 343 Голосов
Валютага оид муносабатларни такомиллаштириш ҳақида
Республикамизда банк-кредит соҳасини ривожлантириш бўйича жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолига қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, кўплаб жойларга банкоматлар қўйилиб, нақд пулни ечиб олиш имкони яратилди, валюта бозорини либераллаштириш ва унинг ноқонуний олди-сотдисини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирги кунда фуқаролардан банк кассаларида валюта қабул қилиниб, эркин равишда айрибошлаш амалга оширилмоқда. Бироқ бу ҳаракатлар бир томонлама бўлиб, банклар амалда фақат валюта маблағларини олиш билангина чекланиб, фуқароларга эркин равишда сотмаяпти. Шунингдек, банкларда айрибошлаш тезкор равишда йўлга қўйилмаганлиги, айрим банклар (кассалар) ҳали хам айирбошлаш билан шуғулланмаётганлиги сабабли фуқаролар “қора бозор”га мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. ...
Автор: DAVRANOV ULUGBEK DJANIBEKOVICH 660
  • 7 Комментарии
  • 327 Голосов
Хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида
Ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади. Аввалига мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидиние тарзида ...
Автор: YARASHOV DILMUROD O‘KTAM O‘G‘LI 363
  • 4 Комментарии
  • 318 Голосов
Тиббиёт телеканалини ташкил қилиш ҳақида
Республикамизда аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тиббий телеканал ташкил қилишни таклиф қиламан. Ҳозирги кунда аҳолимизнинг катта қисми умумий тиббий билимлар, жумладан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, гигиена-санитария қоидаларига амал қилиш, касалликлар профилактикаси тўғрисидаги етарлича тушунча, билим ва малакага эга эмас.
Автор: RO‘ZIBOYEV AXMADJON VALIJONOVICH 460
  • 1 Комментарии
  • 317 Голосов
Йўл бўйида жойлашган мактаблар ва бошқа турдаги таълим муассасалари олдига тезликни чекловчи йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш ҳақида
Шаҳар жойларда мактаблар олдида светофор, пиёдалар йўлаклари мавжуд, лекин айрим йўл бўйида жойлашган мактаб, боғчалар олдида бунақа шароитлар йўқ. Шундан келиб чиқиб, олдида ёки яқин масофада светофор бўлмаган мактаблар ва боғчалар олдига автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 ва 30 йўл белгиларини ўрнатишни таклиф этаман. Сабаби болалар бир-бирини қувлаши, йўлдан югуриб ўтиши ҳолатларини кўп кузатганман. 70 ёки 100 тезликда келаётган ҳайдовчининг бирданига тўхташ имкони йўқ, бир амаллаб тўхтаганда ҳам орқасида келаётган бошқа ҳайдовчи уриб юборган ҳолатлари кўп учрамоқда.
Автор: XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH 231
  • 6 Комментарии
  • 289 Голосов
Истеъмолчилар фойдаланаётган сувни ичимлик суви ва техник сувга ажратиш ҳақида
Кундан кунга сув танқислиги туфайли кўплаб давлатлар азият чекмоқда. Мамлакатимизда ичимлик сувини тежаш мақсадида ундан техник сув сифатида фойдаланмаслик зарур. Масалан, баъзи завод ва фабрикалар, экинларни суғориш, автомобилларни ювиш учун тоза ичимлик суви шарт эмас. Бундай соҳаларни ишлатилган ичимлик сувини қайта йўналтириш орқали сув билан таъминлаш зарур. Ҳозирги кунда ҳатто канализацияда ҳам тоза ичимлик сувидан фойдаланилади.
Автор: ESHONOVA MUSHTARIY NAJMIDDIN QIZI 448
  • 7 Комментарии
  • 276 Голосов
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку