В процессе голосования
Тошкент метрополитени бекатлари сонини янада кўпайтириш ҳақида
Жамоат транспорти жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Чунки жамоат транспортида ҳаракатланиш инсонлар учун транспортнинг бошқа турларида ҳаракатланишдан анча арзон, хавфсиз ва қулай ҳисобланади. Юртимизда аҳолининг аксарияти жамоат транспортидан фойдаланиб келади. Ҳозирда мамлакатимиздаги кўплаб шаҳарларда унинг бир нечта турлари фаолият юритмоқда. Жамоат транспортлари орасида “Тошкент метрополитени”, яъни метро жамоат транспорт тури алоҳида ўринни эгаллайди. Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри йўлларида сутканинг исталган пайтида транспорт воситаларининг оқими жуда кўплиги натижасида юзага келаётган тирбандликлар метродан фойдаланиш талабини янада оширмоқда. Аммо Тошкент метрополитенининг асосий муаммоларидан бири – унинг бекатлари Тошкент шаҳрининг бутун ...
Автор: TOSHMURODOV ILYOS ZOIR O‘G‘LI 339
  • 4 Комментарии
Термиз шаҳрида ягона бўлган ер ости пиёдалар ўтиш йўлагини фойдаланишга топшириш ҳақида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш, йўлларда йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфраструктурасини замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Аммо кўп йиллардан буён Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасидаги йўллар инфраструктурасида муаммоли масалалар сақланиб қолмоқда. Масалан, Термиз шаҳрининг “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасида жойлашган ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги бир неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда бўлиб, пиёдалар фойдаланиши учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Ушбу ўтиш йўлаги пиёдалар фойдаланиши учун яроқсизлиги сабабли, пиёдалар транспорт воситалари йўлларидан кесиб ўтишмоқда ва бунинг натижасида йўл ҳаракатининг ҳар ...
Автор: TANGIROV BAXODIR XUSHBAKOVICH 294
  • 1 Комментарии
Барча давлат олий таълим муассасалари ҳузурида кадрларни қайта тайёрлаш марказларини ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда барча соҳаларда иш берувчи томонидан қўйиладиган асосий талаблардан бири бу – ходимлар учун янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдир. Замон шиддат билан ўзгариб бориши, меҳнат фаолиятининг барча соҳаларига янги рақамли технологиялар ва иш юритишнинг янги услублари жорий қилиниши натижасида меҳнат бозоридаги рақобат тобора ортиб бормоқда ҳамда давлат ва хусусий ташкилотлар юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезишмоқда. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш йўналишида маълум бир миллий тажриба шаклланган. Масалан, юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида айрим олий таълим муассасалари ҳузурида турли марказлар, ўқув дастурлари ва курслари ташкил ...
Автор: XAMDAMOVA NIGORA ABDIAXATOVNA 339
  • 0 Комментарии
Таянч докторантурага ҳужжат топширишда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификат мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг таянч докторантура босқичига ҳужжат топширишда талабгордан хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлиши талаб қилинмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг таянч докторантура босқичига талабгорларнинг ҳужжат топшириш сони кескин камайиб бормоқда ҳамда олий таълим муассасаларида таянч докторантура учун ажратилган жойлар бўш қолмоқда. Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлган талабгорлар асосан хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларининг таянч докторантурасига ҳужжат топширишади ҳамда уларнинг сертификатни қўлга киритишининг асосий сабаби ҳам хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришдир. Мантиқан олиб қараганда, юртимиздаги олий таълим ...
Автор: SAFAROV AZAMAT RASUL O‘G‘LI 791
  • 12 Комментарии
×
Карта портала