Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Пиёдалар ўтиш йўлларига махсус йўлчироқ (светофор)ларни ўрнатиш ҳақида
  • Направление:Безопасность
  • Дата:2019-06-16 15:31:04
  • Автор:ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH
Описание предложения
Пиёдалар ўтиш йўлларида кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилмоқда. Ушбу ҳодисалар кўпроқ икки транспорт воситаси ўртасида учраб туради. Яъни орқадан келаётган машина пиёдани ўтказиш учун тўхтаган машинани орқасидан етиб олади. Бундай ҳолатларда “ақлли светофор”лар (тугмали) ўрнатилиши ҳам кўп самара бермайди. Бир пиёда учун икки тараф йўлида ўнлаб машиналар тўхтаб туради. Пиёда ўтиб кетганидан сўнг ҳам яшил ёнишини кутиб туриш керак. Бу эса йўлларда ҳаракатни чеклайди. Транспорт воситаларининг кераксиз тўхтаб туришларига сабаб бўлади. Лекин светофор қўйилмаган пиёдалар ўтиш йўлагида тез келаётган транспорт воситаси пиёдани кечроқ кўради. Ёки бошқа транспорт воситалари тўхтаб туриш сабабини тушунмасдан ўтиб кетишга ҳаракат қилишади. Пиёдалар ўтиш йўлларидаги барча йўл-транспорт ҳодисалари шундан келиб чиқмоқда. Шу сабабли, пиёдалар ўтиш йўллари учун йўл чироқларини жорий этиш керак. Буни стандарт светофорлардан фарқи шундаки, у иккита чироқдан иборат бўлади. Қизил ва яшил. Бу фақат тугмачалар орқали ишлайди. Тугмачалар йўлнинг икки тарафида бўлади. Каттароқ йўлларда йўлнинг ўртасига ҳам ўрнатилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пиёдалар ўтиш йўлакларига махсус йўлчироқ (светофор)ларни ўрнатишни таклиф қиламиз. Дастлаб, бу таклифни тажриба тариқасида тартибга солинмаган серқатнов пиёдалар ўтиш йўлларида синовдан ўтказиш мумкин.
4336
Комментарии (3)
ABDURAIMOV RASULJON SAIPJONOVICH
Катта йўлларда светафорсиз пиёдалар ўтиш жойларини йўқотиш керак. Кўпчиликнинг бошини еди бундай пиёёдалар ўтиш жойлари. Ёки барча пиёдалар ўтиш жойларига албатта светафорлар ўрнатилсин.
26 Январь 2020, 13:25
KAZAKOV JONIBEK AVAZOVICH
Бизнинг йўлларда ҳар хил янгича услубларни қўллаш шарт эмас. Менимча йўлда ҳаракатланиш маданиятини ривожлантирмай туриб бу йўл чироқларини ўртатиш ҳеч қандай самара бермайди. Авваламбор йўлда юриш маданиятини шакллантиришимиз керак, қолгани ўз ўзидан жойига тушади.
9 Октябрь 2019, 12:29
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Кодирбек ака, масалан мен ўзим пиёда бўлиб хам, автотранспорт воситасини бошқариб хам кўчада юриб кўрдим ва пиёдалар йўлагидан ўтиб кўрдим. Менимча қоидаларга ўзгартиришларнинг кўп киритилиши натижасида қўшни давлатларникидан бизнинг қоидаларимиз бошқача бўлишига олиб келади ва пиёдалар ҳамда ҳайдовчиларнинг миясида бў ўрнашади ва кейинги авлод шу тариқа шаклланади. Лекин пиёда ва ҳайдовчилар фақат давлат ичида юрмайди ва улар бошқа давлатларга чиққанида бошқа қоидаларни ўзлаштиришда қийинчиликларга учрайди ҳамда у давлатнинг йўл қоидаларини бузишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳозирги бор қоидаларни ҳар ҳил яхши методикалар асосида пиёдалар ва ҳайдовчиларга тушунтириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
8 Октябрь 2019, 19:58

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала