Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


“Юнусобод дехқон бозори” қаршисидаги кўприк остида автотураргоҳ ташкил этиш лозим
Описание предложения
Юнусобод туманида жойлашган “Юнусобод дехқон бозори” атрофида автотранспорт воситаларининг бетартиб жойлаштирилганлигини кўришимиз мумкин. Бу бир тарафдан автомобилларнинг сони ортиб бораётганлиги билан изоҳланса, иккинчи тарафдан автомобилларни қўйиш учун махсус автотураргоҳлар мавжуд эмаслиги билан боғлиқдир. Ушбу ҳолат биринчидан, пиёдаларнинг ҳаётларини хавф остида қолдирса; иккинчидан, ҳайдовчиларга ноқулайликлар юзага келтирмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Шундан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар хулосаси асосида “Юнусобод дехқон бозори” қаршисидаги кўприк остида автотураргоҳ қуришни таклиф қиламиз. Албатта, автотураргоҳга кираётган транспорт воситалари доимий назорат қилинмоғи керак. Шаҳримизнинг ҳар бир ҳудудидан унумли фойдаланиш мақсадида агар хавфсизлик талабларига жавоб берса, бошқа кўприклар остида ҳам автотураргоҳлар ташкил этилса, ҳайдовчилар ва фуқаролар учун катта қулайликлар юзага келади.
3883
Комментарии (0)

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала