Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Бозорлар ва супермаркетлар олдидаги авторураргоҳларни бепул қилиб қўйиш ҳақида
Описание предложения
Кўплаб давлатларда бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар бепул. Бизда эса деярли барча бозор ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар пулли қилиб қўйилган. Айрим жойларда кўп қаватли турар-жой бинолари тагида ҳам пуллик автотураргоҳлар ташкил этилган. Бунга мисол, Навоий шаҳар Марказий деҳқон бозори олдидаги кўп қаватли турар жой биносининг тагида пулли автотураргоҳ пайдо бўлган. Автотураргоҳлар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш керак.
Целесообразность идеи / предложения
Таклифим республикадаги барча бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳларни бепул қилиб қўйиш лозим. Бу харидорлар ташрифи ва савдолар ҳажмининг ошишига сабаб бўлади.
5090
Комментарии (16)
FAYZIYEVA DILBAR ASATILLOYEVNA
Булмаса сизлар айтгандек булаколсин. Майли автотураргохлар пуллик булсин дейлик. Лекин шунча пул бюджетга кирим килинмай кимни чунтагига кирим булмокда. Агар шу пуллар хар бир регионни яьни автотураргох жойлашган худудни махаллий бюджетига кирим килинса ва шу худуд эхтиёжларига ишлатилса эди. Канчадан канча муаммолар уз ечимини топган булар эди. Афсус минг афсус. Давлатимизнинг оддий бир "менинг фикрим" деб номланган гояси хам fake булиб чикди, яьни 3336 та овоз нимагадир тухтаб суньий равишда тухиатиб куйилди. Бундан кейин хеч ким хеч нимага ва хеч нарсага ишониши кийин яьни келажагимиз буюклигига шубха уйгонади.
5 Декабрь 2019, 22:04
BAXROMOV FAZLIDDIN FAXRIDDIN O‘G‘LI
Ҳурматли ватандошлар. Дунё тажрибасини ўрганиб чиқсангиз, бу каби масалаларни оммавий мухокамага қўйиб ўтирмаган бўлар эдингиз. Чет эл давлатлари тажрибаси ўрганилганда, шахсий автомобилларни сони ошиши оқибатида, барча йирик шаҳарларда автомобиль тирбандлиги, ҳаво бузилиши каби муаммоларга дуч келганини кўрсак бўлади. Бутун дунёдаги йирик мегаполислар қилган хатоларни биз хам қайтариб, уларга охшаб шаҳар автомобилларга тўлиб кетгандан сўнг, шаҳарни автомобиллардан бўшатиш ишлари билан шуғуланишимиз керакми? Автотураргохларни пуллик бўлиши бу дунё ва замон талаби. Хеч қайси автотураргох барча автомобилларни сиғдира олмайди, улардан фойдаланиш учун белгиланган пул миқдори уларни чегаралашга кўмаклашадиган ягона ишлайдиган механизм хисобланади! Автотураргоҳларни бепул қилиш мантиқга хам тўгри келмайдику ахир!
12 Июнь 2019, 16:02
SHUKUROV AZAMAT KAMARITDINOVICH
Самарканд шахрида бозорлар ва супермаркетлар олди майли, лекин Мехмонхоналар, Ресторанлар, Кафелар хатто касалхоналар олдига (йул четига, алохида ажратилган жой эмас) машинангизни куйсангиз дархол "стояншиклар" келиб пул талаб килишади. Сабабини сурасангиз юкоридан айтишган деб жавоб беришади. Бу холатлар ким томонидан бошкарилади ёки буйрук берилади биз оддий халк учун номаълум. Мана шундай холатлар учун хам кандайдир чора куришни истардик.
6 Июнь 2019, 21:25
ABDULLAYEV UCHKUN G‘AFUROVICH
бозорлар атрофида машина қўйиш учун бўш жой йуқ. яқин атрофга қўймоқчи бўлса ДАН ходимлари рухсат беришмайди. Автотураргохлар эса 2000 сўм ва ундан юқори. Бозорга харид қилиш учун келган одам машинани қўйгани учун ҳам тўлов қилади. шу харажатларни бозор маъмурияти ўзи хал қилса яхши иш буларди. Бу борада супермаркетлардан ўрнак олса арзийди. уларда харид қилган кишидан тўлов ундирилмайди.
1 Июнь 2019, 15:23
ALIMOV ATABEK KERIMBERGENOVICH
Умуман олганда, жамоат жойларида ва корхона-ташкилотлар ёнида замонавий автостоянкалар қуриш керак
12 Май 2019, 13:58

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала