Бозорлар ва супермаркетлар олдидаги авторураргоҳларни бепул қилиб қўйиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кўплаб давлатларда бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар бепул. Бизда эса деярли барча бозор ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар пулли қилиб қўйилган. Айрим жойларда кўп қаватли турар-жой бинолари тагида ҳам пуллик автотураргоҳлар ташкил этилган. Бунга мисол, Навоий шаҳар Марказий деҳқон бозори олдидаги кўп қаватли турар жой биносининг тагида пулли автотураргоҳ пайдо бўлган. Автотураргоҳлар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим республикадаги барча бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳларни бепул қилиб қўйиш лозим. Бу харидорлар ташрифи ва савдолар ҳажмининг ошишига сабаб бўлади.
773
Изоҳлар (8)
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Яхши фикр Пойтахтда телевышкани олдидаги Ош марказида кўзим тушганди текин авто тураргохга. Лекин олдин автотураргохларда турволиб ноқоқнуний пул тўплаб ўтирганларни йўқотиш керак.
10 Апрель 2019, 19:42
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Bupul bulsa zurkuya hech kim qaramasa bardak bulib hamma istagan joyiga mashina quyib ketadida bu tartibsizlikka olib keladi
9 Апрель 2019, 16:46
SAGATOV RAVSHAN XAMITOVICH
Тураргох учун тўланадиган пулларни барибир хеч ким назорат қилмайди, шунинг учун бепул бўлгани маъқул.
8 Апрель 2019, 09:05
XOLMURADOV ILXOM ABDURAXMANOVICH
Агар шу иш амалга оширилса жуда ҳам мақсадга мувофиқ бўларди.
7 Апрель 2019, 09:26
JURAYEV JASURBEK BEGMATOVICH
Mashinalarni shundoq ham hech kim qo'riqlamaydi. Kirishizda yozib qo'yilgan avtomobilda yo'qolgan buyumlarga javob bermaymiz deb. Bepul qilsa juda yaxshi bo'lardi. Bozorlar oldidagi tirbandlik deyarli yo'q bo'lardi.
6 Апрель 2019, 17:27

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 75 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг