Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Ҳар бир маҳаллада маданият уйлари ва ёшлар уйлари очиш ҳақида
Описание предложения
Миллий саводхонликни ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва маънавиятини юксалтириш мақсадида катталар учун маданият уйларини ҳамда 16 ёшгача бўлган болалар учун эса ёшлар уйларини очишни таклиф этамиз. Бу уйлар 3 бўлимдан иборат бўлиши керак: кутубхона, тўгарак ва дарслар учун синф хоналари ва тадбирлар учун зал. Бу уйларнинг асосий ажралиб турадиган тарафи ҳар бир маҳаллада очилиши ва ёшу қарига қулай бўлишидир. Ҳозирги кундаги маҳаллалардаги муаммоларимиз бу кутубхоналарнинг камлиги ва узоқлиги, тўгаракларнинг пуллилиги, ўқувчилар учун биргаликда ёки адабиётлардан фойдаланиб дарс тайёрлайдиган жойларнинг йўқлиги, театр ва кинотеатрларнинг камлиги ва қимматлиги, ёшлар ва аёллар учун турли амалий семинарларнинг йўқлигидир. Бу уйлар мазкур муаммоларнинг ечими бўлади. Маданият уйларидаги кутубхоналар ижарага китоб беради, ёши катталар, университет ва коллеж ўқувчилари учун тўгаракларда тил, санъат ва касб-ҳунар курслари бўлиши керак. Ёшлар уйларида эса кутубхона ва тўгараклар 16 ёшгача бўлган болаларга мослаштирилади. Маданият уйлари миллий маънавиятимизни юксалтиришга, ёшларимиз орасида саводхонликни оширишга ва аҳолини касб-ҳунар билан таъминлашга ёрдам беради. Ёшлар ва маданият уйлари бир неча йилдан кейин мамлакатимизни яна ҳам баланд поғоналарга олиб чиқишига ишонамиз.
Целесообразность идеи / предложения
Маҳаллаларда маданият ва ёшлар уйларининг қурилишидан асосий мақсад кутубхоналар, тўгарак ва санъатни бутун республикадаги ёшу қарига янада яқинлаштиришдир. Шу сабабдан, мазкур уйларни қуришни ва унда ёшларга кутубхоналар, тўгараклар, амалий семинарлар ва ижтимоий лойиҳалар ташкил этишни таклиф этамиз.
3895
Комментарии (0)

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала