Человек и социум
“Меҳр” хайрия фондини ташкил этиш тўғрисида
Ҳаммамиз яхши биламизки, дунёда энг бебаҳо неъматлардан бири бу инсон соғлиғи ҳисобланади. Атрофимизда айрим сабабларга кўра ўз соғлиғини йўқотиб, ёрдамга муҳтож бўлган, аммо моддий аҳволи сабабли даволанмаётган болалар, ёшлар ва қариялар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда моддий ёрдам сўраб мурожаат қилувчиларни деярли ҳар куни учратамиз. Мана шундай инсонларга ўз соғлиқларини тиклашда дори-дармон, муолажа ва даволаниш хизматлари учун тўловни амалга оширишда кўмак берувчи “Меҳр” хайрия фондини ташкил қилиш таклифини киритмоқчиман.
Автор: TURG‘UNOV DURBEK G‘OLIBJON O‘G‘LI 245
  • 9 Комментарии
  • 90 Голосов
Ота-оналар кунини белгилаш ва уни байрам сифатида нишонлаш ҳақида
Ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдиришимиз зарур. Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда 1 июнь, АҚШда июль ойининг тўртинчи якшанбаси, Корея Республикасида 8 май, Вьетнамда 7 июль “Ота-оналар куни” ҳисобланади.
Автор: RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH 477
  • 9 Комментарии
  • 599 Голосов
“Ҳуқуқ” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ҳуқуқ ТВ” — ҳуқуқий саводхонлик телеканалини яратишни таклиф этаман. Кундан кунга қонунчилик тизими такомиллашиб, янгидан-янги қонунлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳуқуқий телеканал аҳолини янги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириб, шарҳлаб бериши фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширади. Зеро, ҳозирда телевидение энг кенг тарқалган ахборот воситаси бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан: - аҳолини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш ва уларнинг малакали мутахассислар иштирокида таҳлилий муҳокамасини намойиш этиш; - ёшларда қонунларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида туркум дастурлар тайёрлаш; - фуқароларнинг ҳуқуқий саволларига жавоблар бериш мақсадида малакали ...
Автор: SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI 531
  • 14 Комментарии
  • 476 Голосов
Жамоат транспортида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг” номли ёзувларни ўрнатиш ҳақида
Биламизки, гоҳида жамоат транспортида айрим ёшлар қариялар, ногиронлар, баъзида ҳомиладор аёлларга ҳам жой бермайди. Улар мендан бошқа жой берадиганлар бор, нега мен жой беришим керак деб ҳисоблашади. Агар болалигимизни эсласак, автобусга чиққанимизда деярли ўриндиққа ўтирмасдан то тушишимизгача тик ҳолда кетардик. Жамоат транспортидаги ўриндиқлар ёши катталарники деган фикр бўларди. Лекин афсуски, ҳозирда шунақа ёшлар ҳам кўпаймокдаки, жамоат транспортидаги жойни ўзидан катталарга бергиси келмайди.
Автор: RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH 326
  • 4 Комментарии
  • 372 Голосов
О мерах по предупреждению жестокого обращения с животными
Гуманное обращение с животными – это неотъемлемая и очень важная часть культуры цивилизованного общества. Есть серьезные основания утверждать, что жестокость по отношению к другим живым существам имеет тенденцию отражаться и на отношении к людям, вырабатывает циничное и презрительное отношение к моральным нормам. Закон должен способствовать формированию культуры гуманности и ответственности по отношению к животным.
Автор: PONOMARYOV ALAN ELSHANOVICH 60457
  • 17 Комментарии
  • 10651 Голосов
На рассмотрении
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги ...
Автор: NOROV IBROHIM BURXONOVICH 36497
  • 18205 Комментарии
  • 100068 Голосов
На рассмотрении
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку