Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғи имкониятларини кенгайтириш ҳақида
Описание предложения
Бизнинг Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғи замон талабларига умуман жавоб бермайди. Деярли аттракционлар мавжуд эмас. Биттагина карусель бор-у, у ҳам яхши ишламайди. Телевизор орқали ҳар куни вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган томошалар ҳамда концерт дастурлари бериб борилади. Ушбу дастурларни фарзандларимиз ҳавас билан томоша қилишади. Ҳар бир ота-она учун фарзандининг кулгуси, унинг қувончи муҳим. Фарзандларимизнинг ширин ҳаёллари орзулигича қолмаслиги керак.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабли, Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғида фарзандларимиз мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун зарур имкониятлар яратиб берилишини таклиф қиламиз. Ушбу мурожаатимиз Боёвут туманида яшовчи барча ота-оналарнинг кўнглидаги гап деган фикрдамиз ҳамда мурожаатимизга бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз.
4386
Комментарии (8)
TURSUNBOYEVA ZUXRA NORBUTAYEVNA
Мен бу таклифни қуллаб қувватлайман. Бизнинг хам болалар хам шундай истирохат богларини орзу килишади
2 Август 2018, 17:23
TURDALIYEV ALIMARDON SHUKURALIYEVICH
Агар шу масала амалга оширилса Боёвут тумани аҳолиси бундан хурсанд булар эди.
2 Август 2018, 16:54
DADAYEVA MANZURA ABDURAZAKOVNA
Мен Дадаев Ахмат Икромович бутун оила аъзоларим билан ушбу таклифни қуллаб кувватлаймиз
2 Август 2018, 15:32
PRIMKULOVA SHOXZODA QADIRQULOVNA
Биз буни қўллаб қувватлашимиз керак
27 Июль 2018, 14:07
DADAYEVA MANZURA ABDURAZAKOVNA
Мен Умида Усмонова она сифатида бу таклифни қуллаб -қувватлайман. Туманим ободлиги учун берилган таклиф мени қувонтириди.
19 Июль 2018, 18:18

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала