Культура и спорт
Фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялай оладиган мультфильм ва кинофильмларни яратиш ҳақида
Бугунги кунда рўй бераётган глобаллашув жараёнида фарзандларимизда инсонийлик, шукроналик, сабр-қаноат каби фазилатларни шакллантирувчи мультфильм ва кинофильмларни кўпайтириш керак. Глобаллашув жараёни нафақат оммавий маданият, қолаверса, инсоний қадриятларни ҳам ўзида мужассам этади. Ҳозирги кунда аксарият телеканаллар орқали эфирга узатилаётган мультфильмлардаги айрим қаҳрамонлар ва уларнинг қилаётган ишлари, ўзаро мулоқотлари бизнинг миллий маънавиятимиз, анъана ва қадриятларимиз ҳамда улуғвор мақсадларимизга мутлақо мос келмайди. Шу сабабли, ёшларнинг дунёқарашига ижобий таъсир этувчи мультфильм ва кинофильмларни эфирга узатиш (Aqlvoy ва Bolajon телеканаллари орқали), миллий менталитетимиз ва асрий қадриятларимизга мос бўлган янги миллий фильмларни яратиш мақсадга мувофиқ.
Автор: NURPULATOV ZIYODULLA XAYRULLA O‘G‘LI 302
  • 6 Комментарии
Сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олишда имкониятлар яратиш ҳақида
Бугунги кунда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун 14 фоиз миқдорда имтиёзли таълим кредитлари ажратилиши белгиланган. Аммо сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга эса имтиёзли таълим кредити тақдим этилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган. Шу сабабли, сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналарига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредитини тақдим этиш тартибини амалиётга киритиш мақсадга мувофиқ.
Автор: MIRZABOYEV BEHZOD BAHROM O‘G‘LI 757
  • 14 Комментарии
Давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаган битирувчиларнинг дипломини олий таълим муассасасида сақлаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда ёшлар учун кўплаб қулайликлар ва имкониятлар яратилиб берилмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасасини давлат гранти асосида тамомлаган талабаларнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломининг асл нусхаси уч йил муддат давомида таълим муассасасида сақланади. Нима сабабдан давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаган талабанинг дипломи олий таълим муассасасида маълум бир муддат сақланиши керак деган савол туғилиши табиий?! Аксарият ҳолларда, олий таълимни давлат гранти асосида тамомлаётган битирувчилар олий таълим муассасаси томонидан иш жойи билан таъминланаётгани йўқ. Бугунги кунда давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаётган битирувчига диплом асл нусхасининг ...
Автор: ERMURODOV DILMURAT XUSHVAKTOVICH 521
  • 6 Комментарии
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Автор: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 63248
  • 296 Комментарии
На рассмотрении
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Автор: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 11192
  • 22 Комментарии
Рассмотрено
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси ...
Автор: G‘ANIYEV ABDUQAHHOR GADOYEVICH 10031
  • 21 Комментарии
Рассмотрено
×
Карта портала