Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 56 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент метрополитени станцияларининг бекатлар қисмини ойналар билан ёпиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2022-04-15 04:44:46
  • Муаллиф:G‘ANIYEV XASAN QO‘ZIBOY O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Юртимизда жамоат транспортини ривожлантириш ва аҳоли учун янада қулай қилиши бўйича кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Барча жамоат транспорти турлари орасида метрополитен алоҳида ўринни эгаллайди. Хусусан, сўнгги йилларда метрополитеннинг янги бекатларини қуриш, уларда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш ва метрополитенда аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Аммо, шунга қарамасдан, бугунги кунда Тошкент метрополитенида мавжуд бўлган бир долзарб муаммога ечим таклиф қилмоқчиман. Сўнгги пайтларда, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг метрополитенда поезд релслари тагига ўзини ташлаб суиқасд қилганлигига ёки маълум бир сабабларга кўра, релслар устига йиқилиб тушганлигига кўп маротаба гувоҳ бўлдик. Ҳақиқатдан ҳам метрополитен бекатларида йўловчиларни поезд релсларидан сақлаб турувчи бирор мослама ёки қурилма ўрнатилмаган. Масалан, нафақат суиқасд уюштирмоқчи бўлган инсонга нисбатан, балки йўловчилар гавжум бўлган пайтларда ҳам метрополитен бекатларида мавжуд хавфсизлик чоралари йўловчиларнинг соғлиғи ва ҳаётини етарли даражада ҳимоя қилишнинг имконини бермайди десак, адашмаган бўламиз. Кўплаб хорижий давлатларда, хусусан, Корея Республикаси, Япония ва бошқа шу каби бир қатор давлатларнинг метрополитен бекатларида махсус ойналар йўловчилар ва поездларни бир-биридан хавфсиз масофада ушлаб туриш имконини беради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шундан келиб чиққан ҳолда, Транспорт вазирлиги ва “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан Тошкент метрополитени станцияларининг бекатларида йўловчилар ва поездларни бир-биридан хавфсиз масофада ушлаб турувчи махсус ойналар ўрнатилишини таклиф қиламиз.
172
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси