Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш масаласи
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда халқ таълими тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Лекин, ушбу соҳанинг ривожланишида бир қанча муаммолар мавжуд. Халқ таълими тизими дастури ва сифати олий ўқув юртларига киришга жавоб бермайди. Шу сабабли репетиторларга мурожаат қилишга тўғри келади. Лекин, репетиторга боришга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу муносабат билан халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифларни берамиз. Биринчидан, бугунги кундаги ўқув дастурлари ва дарсликлар замонавий фан ва илм талабларига жавоб бермайди. Ушбу муносабат билан ривожланган давлатларнинг ўқув дастурларини чуқур ўрганиб, янги такомиллаштирилган дастурлар асосида дарсликларни ишлаб чиқиш, аниқ фанлар бўйича дарсликларга қўшимча масалалар ва мисоллар тўпламини чоп этиш таклиф қилинади. Иккинчидан, кадрлар масаласида айрим муаммоларни бартараф этиш зарур. Халқ таълими соҳасида тайёрланаётган педагог кадрларнинг кўплиги ва нотўғри ротацияси сабабли умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг аксарият қисми ярим ставкада ишлайди. Бу ўқитувчиларнинг ўз касбига қизиқишини йўқотиб, ўз устида ишламаслигига олиб келади. Шу сабабли мактабларда педагог кадрларнинг иш билан таъминланишини мониторинг қилиб бориш ва мавжуд квоталарни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинади. Учинчидан, мактабларда ўқувчилар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш лозим. Мактабларда ўқувчиларни билимига қараб «А», «В», «С» тоифали синфларга саралаш, ҳар чорак якунидаги рейтинг баллари асосида доимий синф таркибини янгилаб бориш ва ушбу тоифали синфларни ўқитадиган ўқитувчиларнинг маоши орасида рағбатлантирувчи фарқни шакллантириш таклиф қилинади. Бизнинг фикримизча, ушбу келтирилган таклифлар халқ таълими соҳасини янада ривожлантиришга олиб келади.
505
Изоҳлар (11)
BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
bir qop pulim bo'lganda. deganga o'hshagan fikr aytaman. agar men xalq ta'limi hodimlaridan biri bo'lganimda 10-11-sinf uchun haftasiga 3 soatdan hunar darsini kiritgan bo'lardim. masalan sartarosh, kosup, oshpaz, mebilchi vahakazo bularni bolalarga o'rgatish mustaqil hayotda yo'lini topishini osoonlatadi. deb o'ylayman. masalan ukam sartaroshlikni o'rgandi yosh bolalarni sochini olib, yuradi. bazi tengdoshlari esa bekorchi.
18 Август 2018, 09:26
ATAYEV OTABEKXON NOMOZOVICH
Яна минг йиллик тарих давом этаверар экан олдин хам буйракратлар ва буржуйлар фарзандлари укиган лекин оддий дехкон фарзанди нима килсин....мехнатга урганяптида
16 Август 2018, 07:48
ISAKOV KOMIL KARIMJONOVICH
Рақобатни кучайтириш яхшиликка олиб келмайди. Бу ўқувчиларда бахо учун ўқишни шакллантиради. Буни хиндистон мутахасислари 3 савдойи фильмида яхши тасвирлаб беришган. Бу борада Финландия таълимини ўрганиш керак. репетиторда зўр тайёрланиб университетни тамомлаб келган талабаларни хаммасини хам зўр кадр дея олмайман жумладан ўзим хам 2010 йили олийгохни тамаомлаганман лекин олган билим ва кўникмаларим мени қониқтирмаяпди. Хунарга ўргатишни, ихтирочи инженерлар тайёрлашни кўпайтириш керак. Қишлоқ жойларда шундай техник ихтирочилар борки кўпчилик билмайди улар асосий билимни тажрибадан олган. Мисол учун Германия билан хамкорликда очилган алоқа коллежида (асосан дастурчилик бўйича) имтихонда фақат содда мантиқий саволлар бўлган яъни асосийси билим эмас лаёқатни текширишган.
15 Август 2018, 21:40
GAIPOV DILMURAD KARAVOYEVICH
репититор масаласига келсак, кучли, малакали укитувчи хеч качон укувчисиз колмайди. Укувчи керак булса уйига боради. Уйида укувчиси купайса мактабдан бушайди. Мактабда эса уз устида кам ишлайдиган укитувчилар колиб кетмокда. Буш уринни рахбар епиши керак дуч келган биринчи иш сураб келган укитувчини ишга оляпти. Шу тарафлани кандайдир назоратга олиш кере диб уйлиман.
10 Август 2018, 05:08
GAIPOV DILMURAD KARAVOYEVICH
Бази бир мактабларда халигача уруг аймокчилик шаклланган. Укувчиларни ажратиш, фикр ва мулохазаларини куриб чикилмайди. Хар йили форма куриб чикилади, дарсликлар эмас. Ота-оналар комитети еки адолат комиссияси тузилган фаолияти коникарли эмас. Олий маълумотга эга булмаган укитувчилар хам учрайди. Инглиз тили дарсида дарсликдаги вазифаларни укувчилар куз унгида укитувчи лугат ердамида тушунтирса. Буларнинг хаммасини, мактабдаги нуксонларни камайтириш, талимни ривожланишига мактаб рахбарияти (директор) этиборсиз булмаслиги ва вазифасига виждонан ендошиши керак.
10 Август 2018, 04:52

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 78 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг