Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш масаласи
Описание предложения
Бугунги кунда халқ таълими тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Лекин, ушбу соҳанинг ривожланишида бир қанча муаммолар мавжуд. Халқ таълими тизими дастури ва сифати олий ўқув юртларига киришга жавоб бермайди. Шу сабабли репетиторларга мурожаат қилишга тўғри келади. Лекин, репетиторга боришга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.
Целесообразность идеи / предложения
Шу муносабат билан халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифларни берамиз. Биринчидан, бугунги кундаги ўқув дастурлари ва дарсликлар замонавий фан ва илм талабларига жавоб бермайди. Ушбу муносабат билан ривожланган давлатларнинг ўқув дастурларини чуқур ўрганиб, янги такомиллаштирилган дастурлар асосида дарсликларни ишлаб чиқиш, аниқ фанлар бўйича дарсликларга қўшимча масалалар ва мисоллар тўпламини чоп этиш таклиф қилинади. Иккинчидан, кадрлар масаласида айрим муаммоларни бартараф этиш зарур. Халқ таълими соҳасида тайёрланаётган педагог кадрларнинг кўплиги ва нотўғри ротацияси сабабли умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг аксарият қисми ярим ставкада ишлайди. Бу ўқитувчиларнинг ўз касбига қизиқишини йўқотиб, ўз устида ишламаслигига олиб келади. Шу сабабли мактабларда педагог кадрларнинг иш билан таъминланишини мониторинг қилиб бориш ва мавжуд квоталарни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинади. Учинчидан, мактабларда ўқувчилар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш лозим. Мактабларда ўқувчиларни билимига қараб «А», «В», «С» тоифали синфларга саралаш, ҳар чорак якунидаги рейтинг баллари асосида доимий синф таркибини янгилаб бориш ва ушбу тоифали синфларни ўқитадиган ўқитувчиларнинг маоши орасида рағбатлантирувчи фарқни шакллантириш таклиф қилинади. Бизнинг фикримизча, ушбу келтирилган таклифлар халқ таълими соҳасини янада ривожлантиришга олиб келади.
5428
Комментарии (19)
ATAUGILOV VOXIDJON IBRAGIMOVICH
P.S. кушимча яна битта таклиф бор: уй вазифаларини бекор килиш керак, узи болани мактабда фани куп, купол килиб айтилганда объем катта, кеч коронгида келади иккинчи сменадаги, яна кушимча тугарак ва спорт турларига боради. Уйда дам олсин бола! Хе булмаса мияси дам олсин! Конунда норматив хукук борми уй вазифасини килиш мажбурийми ва 2 бахо куйишга хаклими укитувчи. Агар кундузи мактабда узлаштирмаган булса, ёки билимни етказиб бера олмаган булса, ким айбдор??? Хурмат ила.
24 Октябрь 2018, 20:36
ATAUGILOV VOXIDJON IBRAGIMOVICH
"А" тоифадаги мактаб укувчиларига олий тоифали ёки категорияси юкори укитувчиларни куйса ва албата уларни ойликларини хусусий мактабни педагогидан икки баробар юкори килиб беришса, шунга яраша укитувчилар уртасида хам ракобат булади, чунки шу йул билан уз устида ишлашни давом эттиради. Хеч канака репетиторларни кераги йук булади, давлат укитсин болани ва репетиторликни мактабда килсин укитувчи булмаса уларни хам "Б" тоифага утказиб куйиш керак! Хом фикр эмас бу масала. Бу ривожланиш сари катта кадам булади!
24 Октябрь 2018, 20:35
ATAUGILOV VOXIDJON IBRAGIMOVICH
2-3 бахолар болани ривожланишини тухтатади, уни урнига бахо ЙУК деб ёзиб куса кундалигига, ота онаси хам тугри тушунади! Харакатда - барокат дегандай болаларни ривожланишига туртки берайлик, уларни укишга мажбурламайлик, узлари йулни танласин, узлари фанларни танлаб уша сохани янада мукаммал узлаштирсин. Мисол бола келажакда спортсмен булишни орзу килса, унга нима керак Алгебра ва Геометриядан 5 бахони, унда кура Жисмоний тарбия укитувчиси билан купрок машгулот килиб турсин, спорт залга купрок катнасин ва албатта базавий фанларни ва интизом тарбиявий соатларда хам узини яхши томондан курсатиш керак. Бу ерда хеч кандай дискриминация йук деб уйлайман, чунки болаларимизни узига боглик булади, уз йулини танлаш. Яна бир масала, укиши яхши ва интизоми жойида бола хеч качон тартиббузар билан елкадош булмайди.
24 Октябрь 2018, 20:35
ATAUGILOV VOXIDJON IBRAGIMOVICH
Мана шунда ракобат булади, бола укийди ва интилади, албатта бу ерда адолат билан иш юритиш керак, яъни укитувчи бахоларини билимига караб ва интизомига караб куйиш керак, булмаса яна таниш билиш булиб кетади шу ердаям. Бу саралашни болаларни 7-8 синфдан кейин бошлаш керак, чунки шу ёшда бола билимга интилади ёки кучага караб кетади, психологик томондан бола шу ёшда узига максад куяди, яъни келажагини аниклаб боради. Бу масалага объектив караш керак, бола узи танласин йулини, агар максади келажакда билим олиб яхши касб эгаси булишни хохласа харакатини килишга туртки булади А тоифа, агар узига олий максад куймаса ёки укишга кизикиши булмаса унда уни тугри тушуниш керак ва В тоифада узига керакли булган фанлар билан машгул булиб юраверсин. Болаларни мажбурлаш керак эмас аник фанларни урганишга ва доим 4-5 бахоларни олишга, болани бахолаш тизимини бошкача йулга куйиш керак.
24 Октябрь 2018, 20:33
ATAUGILOV VOXIDJON IBRAGIMOVICH
Ассаламу алайкум, таълим сохасида камчиликлар жуда куп. Халк таълимини тубдан такомиллаштиришни куллаб куватлайман, айникса кадрлар сиёсатини! Учинчи таклифда хам жон бор, лекин саралаш учун куп тоифа керак эмас деб уйлайман, мисол А ва Б тоифаси керак. Агар бола интилиб узини яхши курсатса А тоифага утказиш керак, Б тоифага паст курсаткичдаги болани урнига утказиш керак.
24 Октябрь 2018, 20:32

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала