- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 6436
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 5594
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 5258
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 4914
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 4188
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 4096
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 4086
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 3907
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 3769
- 2020 йилдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан таъминланади 3622

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, қишлоқ туманларда саноат деярли йўқ эканини қайд этди. Шу боис махсус ишчи гуруҳ юборилиб, 342 та ўрта ва йирик инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Хусусан, Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Фарҳод гидроэлектр станциясини модернизация қилиш, Сардоба сув омборида кичик гидроэлектр станцияси қуриш бўйича жами 275 миллион долларлик учта лойиҳани амалга ошириш бошланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Хитой, Италия ва Қозоғистондаги элчилари томонидан ўттизга яқин лойиҳа бўйича аниқ таклифлар шакллантирилган. Президентимиз вилоятга қўшимча инвестициялар олиб келиш, тадбиркорлик ташаббусларини юзага чиқаришга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги ерлари ва томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.
Йиғилишда маънавият, маданият, таълим-тарбия масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда анъанага айланган хайрли ишларни давом эттирган ҳолда, Гулистон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабини ташкил қилишни таклиф этди. Йиғилганлар бу ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлади.