Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

Окончание голосования через: 48 дней
Поделиться коллективным обращением
Юридик ёки жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш шаҳобчаларини очишга рухсат бериш ҳақида
Описание предложения
Кундалик ҳаётимизда учрайдиган муаммолардан бири - бу валюта айирбошлаш вақтида банкларда навбат кутиш. Соат 16:00 дан кейин банкка киришнинг имкони йўқ, чунки иш вақти мижозлар учун соат 16:00 гача қилиб белгиланган. Дам олиш кунларида эса валюта айирбошлашнинг умуман иложи йўқ, чунки банклар ишламайди. Пандемия даврида эса бу ҳолат янада қийин кечмоқда. Мисол тариқасида бошқа ривожланган давлатларни олайлик. Уларда юридик шахсларга валюта айирбошлаш шаҳобчаларини очиш ва фаолият юритишга рухсат этилган. Ишлаш вақти ҳам чегараланмаган. Нима учун, бизда аҳолига шундай қулайликлар яратишнинг имкони йўқ.
Целесообразность идеи / предложения
Аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш фаолиятини амалга оширишга рухсат беришни ва бу ҳолатни амалдаги қонунчиликда мутаҳкамлашни таклиф қиламан.
1391
Комментарии (7)
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
МЕН БУНГА ҚАРШИМАН. Сабаби агар юридик ва жисмоний шахсларга валюта айрибошлаш фаолияти рухсат этилса, ушбу шахслар чет эл валюталарини албатта банклардан сотиб олишади ва қиммат нархларда сотишади. Банкларда доллар қолмайди, яна аввалгидек кўчаларда доллар жанжали бошланади. Доллар нархларини давлат томонидан назорат қилиш қийинлашади.
24 Ноябрь 2020, 22:13
MUHAMMADOV SHERZOD SHODMONBOYEVICH
To'g'ri fikr, lekin kurs nazorati qanday bo'ladi
16 Октябрь 2020, 15:53
OCHILOV AXADJON INOMJONOVICH
Ўринли таклиф. Қўшиламан.
15 Октябрь 2020, 10:12
AKBAROV YAX’YAJON XXX
Жуда яхши таклиф. Бусиз хам барча шахарларда ярим яширин холда савдолар булаётгани хечкимга сир эмас.
15 Октябрь 2020, 08:22
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Juda dolzarb va to'g'ri taklif bildirilgan. Mana shunday islohotlarga juda zarur. Shuningdek, ushbu taklif yonidagi "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида"(https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/4319) TAKLIFIMIZNI QO'LLAB-QUVVATLASHINGIZNI ILTIMOS QILAMIZ!!! Bitta shu taklif bilan 8-10 ta juda katta muammolar o'z yechimini topishi qayd etilgan.
14 Октябрь 2020, 23:52

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
×
Карта портала