Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларинининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида
  • Направление:Здоровье
  • Дата:2019-05-01 14:17:53
  • Автор:G‘ANIYEV JAKBARALI G‘OFURJON-O‘G‘LI
Описание предложения
Ҳозирги кунда юртимизда барча соҳаларда туб ўзгаришлар бўлмоқда, давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилиб, ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Лекин, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бу камчиликлардан бири беморларга дорилар рецептини шифокорлар томонидан жуда ҳам ноаниқ ва тушунарсиз тарзда ёзилишидир. Шифокорларнинг бу масалага совуққонлик билан қараши, масъулиятсизлиги оқибатида баъзи ҳолларда дори воситасини харид қилиш ва қўллашда кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари рецептини бериш тартиби ишлаб чиқилган, лекин бу тартибга етарлича амал қилинмаяпти. Берилган рецептларнинг тасдиқланмай, тушунарсиз тарзда ифодаланиши фуқаролар саломатлигига жавобгарлик ҳиссининг тобора унутилиб боришига олиб келмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, биринчидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларида махсус бланкаларда рецепт ёзиш бўйича назоратни кучайтириши, бу борада шифокорларнинг жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор берилиши; иккинчидан, дори воситалари рецептини ҳужжат даражасида ишлаб чиқиш, рецептда камида даволаш муассасасининг номи, беморнинг исми, фамилияси, ёши, рецептни ёзган шифокор тўғрисидаги маълумот, шахсий муҳри, рецептнинг амал қилиш муддати, шифокорнинг телефон рақами кўрсатилиши лозим.
4083
Комментарии (8)
OQILJONOV RASULJON IBROXIMOVICH
Трамадол, Лирика, Тропикамид ва шу каби дори воситаларни ёшлар орасида нотўғри қўллаш оқибатида Ўзбекистонда айниқса Тошкент шаҳридаги ёшлар «ЗОМБИ»га айланиб бормокда. Бу каби дори воситаларида гиёҳванд моддаларида бўлгани каби ўзига ўргатиб қўйиш хусусияти бор ва у инсонни ўзига тобе этиб қўяди. Бу эса ҳаётимизда гиёҳвандликнинг янгича кўринишини пайдо қилмоқда. Мақсад хар қадамда кўпайиб кетган дорихоналардаги савдога салбий таъсир кўрсатиш эмас балки Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар орасида турли психотроп моддаларнинг ноқонуний тарқатилишини камайтириш, наркоманияни олдини олиш, шунингдек, мазкур турдаги салбий иллатлардан қутулиш мақсадида Республикамиз худудидаги барча дорихоналардан хатто Цетрамон ва Баралгин каби дори воситаларини қатъий назоратда турадиган шифокор рецептисиз савдо килишни тўхтатиш керак деб ўйлайман. Шифокорларнинг рецепт бланкасини қатъий назоратга олиб, Республикамиз дорихоналарида шифокор рецептисиз умуман савдо қилишни тўхтатиш керак деб ўйлайман!!!
1 Август 2019, 10:09
ABBASOV AZIZ KABILOVICH
ССВ шифокорларга компютер билан эплаб таминласин. Купчилик шифокорлар шахсий компютер ва принтерларини ишлатади. Когозлани гапирмасаям булади.
19 Июль 2019, 17:19
PARDAYEV ERKIN FARXOD O‘G‘LI
Birorta supermarket ochilsa chek qog'oziga istalganday qilib tartibli va aniq qilib narxlarni chiqaradigan qilib sozlashadi, odamlar sog'ligi xaqida gap ketadigan joyda nimaga bunday qilinmaydi?
3 Июль 2019, 16:00
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Xa buni kompyuter variantda berish kerak.
30 Май 2019, 19:14
KURBANOV ANVAR A’LAMOVICH
Eng samarali usul elektron resept joriy qilish
27 Май 2019, 21:51

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала