Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Декоратив қуёш панелларини ўрнатиш ҳақида
Описание предложения
Ҳозирги кунда шаҳримизни обод қилиш ва замонавий руҳ бериш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қаердадир пластик дарахт ёки ҳайвонлар шакли, бошқа ерга «I love ... » деган ёзувлар ўрнатилган. Ўйлаб кўринг, бу воситалар қанчалик самарали? Бундай нарсалар хорижий мамлакатларда ҳам мавжуд, шу сабаб улар сайёҳларнинг эътиборини тортиши даргумон. Шаҳарни замонавий ва ноодатий тарзда гўзал қилиш учун Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва шу каби буюк сиймоларимиз ҳайкаллари олдигa турли шаклдаги (гул, глобус, девор ва ҳ.к.) қуёш панелларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу қуёш панелларидан йиғилган энергия тунда кўчаларни, боғлар ҳудудини, йўлларни ёритиш учун фойдаланилиши, кундузи эса уларнинг олдида ҳордиқ олувчиларнинг қўл телефонларини қувватлантиришда фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари, турли шаклдаги қуёш панеллари сайёҳларнинг ҳам эътиборини тортиши мумкин.
Целесообразность идеи / предложения
Турли шаклдаги қуёш панелларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳиёбонларнинг марказий қисмларига ўрнатишни таклиф қиламан. Бундай декоратив панеллар шаҳримизга ўзгача кўрк беради.
3829
Комментарии (1)
ABDURASULOV IZZATILLO IKROMOVICH
yaxshi bular edi
7 Март 2019, 18:04

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала