Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Автомобилларни олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни янада соддалаштириш ҳақида
Описание предложения
Ҳозирги кунда фуқаролар янги бўлмаган автомобилларни сотишда ва харид қилишда мажбурий равишда нотариусларга боришга мажбур бўлишмоқда. Ҳаммага маълумки, бугунги кунда мавжуд нотариал идоралар камлиги сабабли, олди-сотди шартномаларни расмийлаштириш кўп вақтни олмоқда. Янги бўлмаган автомобилларнинг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида рўйхатга олишдаги тўловлар қимматдир. Шу сабабли автомобилларни олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни бекор қилиш лозим. Дунёнинг кўпгина давлатларида автомобилларни олди-сотди ва рўйхатга қўйиш жараёнлари соддалаштирилган. Масалан, янги бўлмаган автомобилларни сотишда фуқаролар ўзаро олди-сотди шартномасини тузиб имзолашади. Шундан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида харид қилинган автомобилни рўйхатга қўйишади. Бундан ташқари, ушбу давлат хизматлари фуқаролар учун арзон нархларда кўрсатилади.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабдан, янги бўлмаган автомобилларни олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни соддалаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида рўйхатга олишдаги тўловларни ҳам арзон қилиш лозим.
5094
Комментарии (7)
KUCHKAROV ADXAM AKBARALIYEVICH
Нотариусда яқин қариндошларга ишончнома беришда ҳар бир ишонч билдирилган фуқаро учун алоҳида бланка расмийлаштирилади. Буни нима кераги бор, ахир машина биттаку, ҳужжатлар ўша машинада юрадику. Нотариусдан изоҳ сўрасам, бу бланкалар давлат томонидан нашр қилинган, буларни сотиш керакку, деб изоҳ бериб ўтди. ЙХХБ даги нархлар ҳам жуда қиммат, давлат рақамига нима кераги бор шунча нархни, бирбаробар иш ҳақи ҳам етарди.
28 Август 2018, 19:15
TURDIAXUNOV SANJARBEK NABIYEVICH
ЙХХБ хам хамма нарса электронлаштириш лозим ундан ташкари ЙХХБ да руйхатга олганлик учун туловлари хам жудда баланд
14 Август 2018, 18:05
ABDURAXMONOV ABDULLOX ABDURASUL O‘G‘LI
Nafaqat mashina oldi sott xizmatlari balki, barcha turdagi xizmatlarni online tarzda amalga oshirishni yo'lga qo'yish vaqti keldi. Insonlarning vaqti yugur yugur bilan o'tmaydi.
9 Август 2018, 15:42
GAPPAROV JASURBEK IBADULLAYEVICH
Мисол учун Россия Федерациясининг амалдаги номатив хужжатларига асосан олди-сотди шартномасини ноариусдан ўтказиш ихтиёрий. Шунингдек жисмоний шахслар ўртасида ўзаро автомобил олди-сотди шартномасини имзолаш учун қуйидаги хужжатлар зарур: 1. Сотувчи ва харидорнинг шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ва х.з) 2. Авто улов хужжатлари (ПТС, техпаспорт, ОСАГО, свидетельство о постановке на учёт) 3 Олди-сотди шартномаси
7 Август 2018, 17:16
MATKARIMOV BEXZOD SHUXRATOVICH
Яхши буларди. Узи анча мунча сохаларда кераксиз когозбозликдан воз кечиш керак!
7 Август 2018, 14:24

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала