Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Автомобилларни бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни соддалаштириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилларни бошқариш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади: 1) автомобилнинг техник паспорти; 2) ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон (талон фақат эски кўринишдаги гувоҳномалар учун); 3) мажбурий суғурта полиси. Шунингдек, агарда автомобилга СТГ (газ) ўрнатилган бўлса, унинг ҳужжати, автомобиль бошқа бир фуқарога тегишли бўлса - ишончнома, автомобиль юридик шахсга тегишли бўлса, малака оширилганлиги тўғрисида - сертификат, агарда автомобиль ҳайдовчининг турмуш ўртоғига тегишли бўлса, никоҳ гувоҳномаси, автомобиль юридик шахсга тегишли бўлса, йўлланма қоғози (путёвка) ёки ишончнома. Ҳайдовчилар ЙҲХБ ходимлари уларни тўхтатганда ушбу ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Энди бир ўйлаб кўрайлик XXI аср янги технология ва инновациялар ривожланган пайтда қандай қилиб, бир автомобиль учун шунча ҳужжат зарур бўлиши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифимиз, автомобиль техник паспорти орқа тарафига махсус QR-код чоп этилсин. ЙҲХБ ходимлари хизмат вазифаси пайтида ҳайдовчиларни тўхтатганда фақат техник паспорт ва янги шаклдаги (талонсиз) ҳайдовчилик гувоҳномаси такдим этилсин. Махсус қурилма орқали ушбу QR-код текширилганда юқорида келтирилган барча ҳужжатлар ва автомобилга тегишли олдинги қоидабузарликлар учун қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва бошқа маълумотлар тақдим этилсин. Автомобиль тўғрисидаги барча маълумотлар аниқ бир базада сақлансин. Суғурта полиси ва ишончнома аввалги кучида қолади. “Фаол тадбиркролик, инновациялар ва юқори технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилида мазкур тизим яратилса, ортиқча қоғозбозлик ва овворагарчиликларга барҳам бериларди.
5467
Изоҳлар (20)
MARDANOV MIRSHOD BAXTIYOROVICH
Тўғри фикр иложи бўлса қонунчилик палатасига 10000 овоз йиғмаса ҳам тақдим қилақериш керак! Чунки бу ортиқча харажат талаб қилинмайди ва ҳеч қандай хавф-хатар ҳам туғдирмайди. Айтмоқчи бўлганим-ки фақат фойда ҳам ЙПХ ходимлари учун ҳам ҳайдовчилар учун!
22 Август 2018, 19:53
SAFAROV JONIBEK BEKMURODOVICH
Partiya a'zosi bir gapni yozganda shuncha xatolikka yo'l qo'yib turganda, rivojlanishdan umidvor bo'lishimiz qiyinroq masala!
7 Август 2018, 14:36
ASHIROV QAXRAMON ALIQULOVICH
мен O`zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши партия аъзоси сифатида бу фикирни қулаб қуватлайман.
17 Июль 2018, 17:34
XALIMOV BAXRITDIN ULMASOVICH
Шунингдек, автомашиналарни техник курикдан утказишда малака ошириш серьификатини талаб килиш бандини бекор килишни таклиф киламан.
3 Июль 2018, 18:09
GULYAMOV RASULMAT XXX
Бу фикирни қулаб қуватлайман, Яна мени фикримча ишончномани хам кераги йуқ деб ўйлайман
30 Июнь 2018, 23:16

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси