Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 48 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Мактабгача таълим муассасалари ва мактаблардаги болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2022-02-11 13:58:42
  • Муаллиф:KUZIBAYEV JAHONGIR ABDUXALILOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш жараёнида, аввало, болаларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Кўп ҳолларда кузатамизки, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар йўлларнинг четига қурилган. Аксарият мактаблар эса катта автомагистрал йўлларда ҳам жойлашган. Эҳтимол, йўллар бўйида мактаб ва боғчалар қуришни бас қилармиз. Агар имкони бўлса, йўлларнинг бўйидаги шундай муассасаларни кўчаларнинг ичкарисига кўчириш керак. Ҳар қанча тезликни чекламайлик, қоидага риоя қилмайдиган ҳайдовчилар топилаверади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Болаларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бундан буён мактабгача таълим муассасалари ва мактабларни йўлларнинг бўйида қурмаслик ҳамда йўлларнинг четида жойлашганларини кўчаларнинг ичига кўчириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таклиф қиламиз.
302
Изоҳлар (3)
XAYITOV DILSHOD XOSHIMJANOVICH
Мактаблар олдига йул харакати хавфсизлиги ходимларини бириктиришкерак. Туман ЙХХБ ходимлари битта мактабга бир кундан, райондаги 30 та мактаб булса бир кундан турсин. Шунда хайдовчиларда мактаб олдида ГАИ бор деган фикр урнаб тезликни пасайтиради.
5 Май 2022, 16:53
JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI
Йўлларнинг четида жойлашганларини кўчаларнинг ичига кўчириш қанча маблағ талаб қилишини биласизми
12 Апрель 2022, 14:37
G‘ANIYEV TURSUN TO‘YBOYEVICH
Мактабгача таълим сохасида мунданда катта ва хавфли муаммолар тулиб ётибди. Корупция муаммоси МТМ да жуда хавфли ва аянчли муаммо ундан кура шуни олиб чикинг.
8 Апрель 2022, 09:50

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси