Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 52 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини боғловчи чорраҳада автотранспорт воситалари ҳаракати учун йўл ўтказгич қуриш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2021-09-06 16:19:54
  • Муаллиф:EGAMBERDIYEV ABDURAUF HASAN O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Қибрай туманини боғловчи чорраҳа – Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Университет (Тошкент давлат аграр университети жойлашган) кўчалари кесишмасида жуда катта тирбандлик юзага келмоқда. Тирбандлик кундан-кунга ортиши натижасида кун давомида ҳайдовчилар ўртасида тортишувлар юзага келмоқда. Эрталаб ишга бориш ва келишда соатлаб тирбандликда туришга тўғри келмоқда. Айтиш керакки, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тирбандликларни олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиб улгурган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Қибрай туманини боғловчи чорраҳа – Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Университет кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич (мост) қуришни таклиф қиламиз.
221
Изоҳлар (3)
BOZAROVA SARVINOZ BEKNIYOZ QIZI
1
2 Декабрь 2021, 16:53
ATOYEVA DILNOZA KAMOLOVNA
Тротуарда ҳам машиналар ҳаракатланади, пиёдалар учун йўл йўқ
19 Ноябрь 2021, 12:53
Аниқланмаган
Y
31 Октябрь 2021, 21:04

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси