Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 55 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Олий Муҳандислик (Инженерлик) академиясини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Яқин вақт оралиғида юртимизда содир бўлган қатор нохуш табиий ва техноген характерга эга бўлган ҳодисалар комплекс ривожланишда муҳандислик (инженерлик) соҳасига эътиборнинг сусайиб кетганлигини намоён этди. Мутахассислик бўйича таълимнинг амалиёт билан ҳамнафас олиб борилмаслиги натижасида ҳозирги кунда, асосан, муҳандислик (инженерлик) соҳаси устоз-шогирд анъанаси асосида шаклланиб келмоқда. Бунинг натижасида соҳага оид айтарли янгиликлар деярли кўринмайди. Кўпчилик, жумладан, тадбиркорлар ҳам тайёр технологияни четдан харид қилишни ёки нусха кўчиришга мажбур бўлмоқда. Муҳандислар (инженерлар) бугунги ривожланиш босқичида исталган ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас қисми бўлишлари табиий. Уларнинг хулосалари доимо инобатга олиниши зарур. Тажрибали муҳандис (инженер)ларга бугунги кунда, ҳаттоки, ривожланган давлатларда ҳам эҳтиёж мавжуд.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий муҳандислик академиясини ташкил этишни таклиф этамиз. Албатта, бу соҳа бирданига ўз натижасини намоён этмаслиги мумкин, лекин вақти келиб ушбу соҳани яхши эгаллаган кадрлар кўплаб қийинчиликларни осонлик билан енгишга ёрдам беришлари, шубҳасиз.
384
Изоҳлар (5)
BOZOROV ELBEK NEMATOVICH
Albatta bu yaxshi taklif, lekin buning hammasi oylikka borib qadalganda yechimi bo'lishi kerak. Yaxshi muhandislar chet el kompaniyalarida o'zlarini sinab ish olib bormoqda, bu ham oylik maosh bilan bog'lik!
6 Июль 2020, 17:24
SHODIYEV OQILJON OBIDJON O‘G‘LI
Чет давлатларда инженер касбига олий даражада қарашади ойлик маошни ҳам юқори қилиб қўйишган шу учун ҳам янгиликка интилиб ишлашади, янги технологияларни яратишади, давлатни ривожлантиришга катта ҳисса қўшишади.
1 Июль 2020, 10:36
SHODIYEV OQILJON OBIDJON O‘G‘LI
Яхши мутахассисларга бугунги кунда эҳтиёж жуда катта айни вақтда муҳандислик сохасида фаолият юритиб келаётганларга ҳам малака оширишни йўлга қўйиш керак. Иложи борича муҳандислик соҳасида барча йўналишларга ривожланган давлатларга тажриба алмашиш мақсадида муҳандислик сохасида айни вақтда ишлаб турган ёшларни юбориш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Бугунги янги Ўзбекистонни янада ривожлантиришда муҳандисларсиз амалга ошириш қийин деб ҳисоблайман.
1 Июль 2020, 10:29
RO‘ZIMURODOV JALOL TO‘RABEKOVICH
Мухандислик илмини ва таълимини ривожлантириш керак, бунга нафақат давлат балки бизнес ҳам эътибор қаратиши керак. Ўз технологиясига ва ишлаб чиқаришига эга бўлмаган бизнеснинг келажаги йўқ. Шунинг учун йирик ва ўрта бизнес албатта мухандисликни қўллаб қувватлаши, молиялаштириши, инвеститция киритиши зарур. Буни эса бизнесга тушунтириш, самарасини кўрсата олиш керак. Шундан кейингина эски технологияларни янги деб олиб келишмайди, дастгоҳларни тўғри ишлата олишмагани учун миллионлаб зарар кўришмайди. Мухандисларга ойлик масаласига келсак яхши мухандис яхши пул топа олади ва факат яхши мухандисларгина моддий бойлик яратувчилари ҳамда тадбиркорлик ва бизнеснинг локомотивлари бўлишади. Шунинг учун мухандисликни риволантириш учун ягона далат ва жамият сиёсати бўлиши лозим менимча.
1 Июль 2020, 09:11
SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI
Ғояни ёмон деб бўлмайди. Лекин инженерни етиштириб унга йўл кирасига етмайдиган ойлик тўланса, олган билимини ҳаётга тадбиқ қилишга тайёр бўлармикин? Институтларнинг кераги бўлмай қолмайдими? Инженерни тайёрловчи инженернинг ўзи йўқ. Яхши инженер томчилатиб қўйилувчи ойликка ишламайди.
1 Июль 2020, 00:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси