Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тўрткўл туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Тўрткўл туманидаги Банк коллежи базасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини очишни таклиф қиламиз. Мазкур коллежда 1996-2019 йиллар давомида фарзандларимиз “Банк коллеж”ларини тугатиб, банк соҳаси бўйича ўрта-махсус дипломга эга бўлдилар ва бугунги кунда иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида самарали меҳнат қилмоқдалар. Бу даврда коллеж биносида таянч гуруҳ сифатида қўшимча равишда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иккинчи мутахассислик тайёрлаш бўйича олий ўкув юртини сиртдан ўкиш учун шароитлар яратилиб, 900 дан зиёд олий маълумотли мутахассислар қайта тайёрланиб, сиртдан ўқиб олий маълумот берувчи дипломларга эга бўлганлар.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тўрткўл туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
7613
Изоҳлар (12)
ISMAILOV BAXTIYAR ABDULLAYEVICH
Men xam Qo'shilaman katta niyatlarim bilan bu yil men xam topshirdim
16 Август 2021, 05:48
MERETOV AXMET ASHIRKULIYEVICH
1993 йилда республикамиздаги туман ва шаҳарлар орасида биринчи бўлиб Тўрткўл шаҳрининг 120 йилигини нишонлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. Каримов томонидан қарор чиқарилганлиги барча учун фахр-ифтихорга сабаб бўлган эди. Дунёга Рустам Раҳмоновдай олимпиада чемпиони, Отажон Худойшукуровдай таниқли ҳофиз, кўплаб давлат ва жамоат арбобларини етиштириб берган Тўрткўлнинг яна илгаригидай гуллаб-яшнаши иқтисодиёт соҳаси ходимларига, уларнинг малакасига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳозирги шароитда барча ота-оналар ҳам фарзандларини Тошкентда ўқитиш учун имкониятлари етарли эмас. Тўрткўлда Иқтисодиёт Университетининг филиали ташкил қилиниши ривожланиш сари муҳим қадам бўлар эди.
7 Июль 2020, 14:39
MERETOV AXMET ASHIRKULIYEVICH
Менинг фикрим Тўрткўл тумани Банк коллежи базасида Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг филиалини очиш тўғрисидаги таклифга қўшиламан. Тўрткўл тумани негизида ташкил қилинган Элликқалъа туманида ўтган йили Нукус Педагогика институтининг филиали ташкил қилинганлиги тўрткўллик ота-оналарни ҳам қувонтирган эди. Кейинги йилларда ёшларнинг илм олиши, олий маълумотлм мутахассис бўлиб етишиши йўлида олиб борилаётган ишлар ҳаммага маълум. Тўрткўл Банк коллежи базасида Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети филиали қилинса, Тўрткўл ёшлари, шунингдек, қўшни Элликқалъа, Беруний туманлари ёшлари учун ҳам катта имконият яратилади.
7 Июль 2020, 14:39
KURBANOV JASURBEK MUXTOR O‘G‘LI
O'zimmi kollejim shu qo'shilaman fikringiza
18 Апрель 2020, 17:59
XUDAYBERGANOV RO‘ZMAMAT SHOKIRJON O‘G‘LI
Ajoyib taklif, To'rtko'ldagi yoshlar uchun qulay imkoniyat yaratiladi. Buni ijtimoiy tarmoqlarda muhokama qilish uchun ko'proq tarqatish kerak
18 Апрель 2020, 14:06

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси