Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида Европа стандартлари асосида масофавий таълимни жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикасида Европа стандартлари асосида масофавий таълимни ташкил этиш, шу билан биргаликда, топ мингталикка кирувчи олий таълим муассасаларида масофавий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш зарур. Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган асрда улардан оқилона ва тўлақонли фойдаланган ҳолда таълим сифатини ва шу билан бир вақтда иш фаолиятини олиб боришни таминлаш ҳам таълимда, ҳам иш фаолиятида юқори самара бериши мумкин. Сўнгги йилларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёшларимиз қўшни мамлакатларнинг бир қанча юқори мавқега эга бўлган олийгоҳларида масофавий таълим асосида ўқишни афзал кўришмоқда. Агарда Республикамизда масофавий таълим бериш жорий этилса, бу билан мамлакатимизда олий маълумотга эга бўлган кадрлар сони кўпаяди, минглаб ёшларимиз иш жойларини тарк этмасдан туриб олий таълим олишади ва ўз-ўзидан иқтисодиётга жуда катта фойда келади. Олий маълумотли кадрлар кўпайиб кетса, уларни ишга жойлаштириш муаммоси пайдо бўлиши мумкин, лекин бир нарсани айтиб ўтишим мумкинки, кадрлар қанча кўп бўлса, ўз-ўзидан улар ўртасида рақобат вужудга келади ва таълим сифати ошади, талаба ўз устида кўпроқ ишлашига тўғри келади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида масофавий таълимни жорий этишни таклиф қиламиз.
3840
Изоҳлар (4)
JO‘RAYEV XOJIAKBAR ADXAMJON O‘G‘LI
bizni jamiyat uchun hali biroz erta
9 Декабрь 2019, 12:26
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
ЯНА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ СИФАТ МАСАЛАСИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРА ОЛМАЙДИ
13 Ноябрь 2019, 10:16
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
МЕН БУНГА УМУМАН ҚАРШИМАН. МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ДАНГАСАЛА УЧУН.
13 Ноябрь 2019, 10:15
ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH
birinchi oddiy ta'limni eplab olishsin
31 Октябрь 2019, 12:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси