Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таҳсил олиш имкониятини ошириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси (Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари) да ўқиш имконияти мавжуд. Уларда ҳам талабалар ҳозирда фақат кундузги таълим шаклида ўқитилмоқда. Шунингдек, юриспруденция йўналишида сиртқи таълим шаклида ўқитиш ҳеч жойда мавжуд эмас. Мазкур йўналишни бошқа олий таълим муассасаларида (йўналишларига мос бўлган олий таълим муассасаларида) ҳам ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Олдинлари Ўзбекистон миллий университети, Фарғона, Наманган ва Самарқанд давлат универитетларида юриспруденция таълим йўналиши мавжуд эди. Ҳозирда кўпчилик ёшлар “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш ва олий маълумотга эга бўлишни исташади. Аҳолининг, жисмоний ва юридик шахсларнинг олий маълумотли, юқори малакали юридик кадрларга эҳтиёжи ҳам йил сайин ортмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “юриспруденция” таълим йўналишини кундузги ва сиртқи таълим шаклларида республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларида ҳам очиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз.
3720
Изоҳлар (1)
XAMROYEVA NILUFAR NABIYEVNA
Албатта маъқуллайман, чунки ушбу соҳага талаб катта. Шунинг учун ҳуқуқшунослик йўналишига кириш учун турли коррупцион ўйинлар бўлади. Ушбу питетцияни маъқуллайман. Сиртқи ва магистратура йўналишлари ҳам кўпроқ очилиши тарафдориман.
18 Октябрь 2019, 17:20

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси