Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Сергели туманида янги 2 қаватли йўл қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги кунда автотранспорт воситалари тирбандлиги масаласини ҳал этиш асосий муаммолардан биридир. Бу борада турли хил ўзига хос ечимлар мавжуд. Шундай чоралардан бири сифатида Сергели туманидаги тирбандликни бартараф этиш мақсадида янги 2 қаватли йўл қуриш зарур деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун, биринчидан, Фарход кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан, йўлни иккинчи қават қилиб давом эттириб Сергели-Қўйлиқ йўлига улаш. Иккинчи таклиф: Фарход кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан бошлаб, ҳозирги йўл устидан иккинчи қават қилиб йўл қуриш ва Сергели ярмаркасигача давом эттириш.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тумандаги тирбандлик ва ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида Сергели туманида янги 2 қаватли йўл қуришни таклиф қиламиз.
3486
Изоҳлар (2)
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Икки қаватли йўл жуда қиммат тушади. Ундан кўра альтернатив йўлларни қуриш керак. Сергели фақатгина битта йўлга қараб қолиши керак эмас.
29 Август 2019, 08:37
BEKOVA OYSARA NEMATOVNA
Сергелидаги тирбандликни бартараф этишни ҳам камхарж, ҳам қулай инфраструктура тизими, ҳам жозибадор инвестиция шароити учун бошқа 2 та таклифни илгари сураман. 1-таклиф: ҳозирда барпо этилаётган Сергели метро йўлининг икки томонидан параллел равишда Олмазор метро бекатигача автомобил йўлини ҳам барпо этиш (бу метро йўлига 20 метргача яқин ҳудудда бошқа қурилишлар мумкин эмаслигини инобатга олсак, автомобил йўли айни муддао буларди). 2-таклиф эса Чўпонота кўчасини Сергели туманида давом эттириш, яъни Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб ҳам автомобил йўли давом эттирилса, ушбу ҳудудлар аҳолиси учун ҳам жуда қулай инфратузилма, ҳам жозибадор инвестиция ҳудудига айланган бўларди. Чўпонота кўчасининг давоми сифатида битта йўл ўтказгич билан ҳозирда айнан бўш турган ер майдонида ушбу йўлларнинг барпо этилиши Янги Сергели кўчасидан жуда катта автомобиллар юкламасини йўқотиши ва деярли ҳеч қандай "снос"ларсиз кечиши билан ҳам аҳамиятлидир.
24 Август 2019, 21:32

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси