Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Хоразм вилояти Шовот туманидан Гурлан ҳамда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманлари орқали янги темир йўл қуриб, Мискин-Нукус темир йўли билан туташтиришни таклиф қиламан. Ҳозирги кунда Саратов-Тошкент ва Волгоград-Тошкент поездлари Урганчга кириши учун Нукус-Мискин-Урганч маршрути бўйлаб 200 километрга яқин ортиқча йўл юришади (Урганч яқинидан ўтиб, Мискин станциясидан яна орқага қайтади) ва йўловчилар 3 соатга яқин вақт йўқотишади. Яъни, таклиф қилинаётган йўл қурилиб, ишга туширилса, йўналиш вақти 2-3 соатга қисқаради, табиийки, бу катта иқтисодий самарадорликка эга. Бундан ташқари, Гурлан ва Амударё туманларида янги иш ўринлари яратилади. Ушбу туманларга юкларни етказиб бериш анча арзонлашади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуришни таклиф қиламиз.
5743
Изоҳлар (16)
TADJIBAYEV AKBAR BAXTIYAROVICH
Ушбу таклифни ва Амударёга кўприк курилиш таклифини Кораколпогистон Республикасига ташрифи давомида Президентимиз томонидан тасдикланди, курилиш 2020 йилда бошланади. Барча овоз берган хамюртларимизга миннатдорчилик билдириб коламиз.
16 Сентябрь 2019, 20:01
BEKMANOV MUROD SHERMATOVICH
Bu strategik loyiha iqtisodimizni ko'taribgina qolmay, balki temir xaritalarimizga ham ko'rk bo'lib joylashar edi. Ya'ni, respublikamizning nafaqat avtomobil, balki temir yo'llari ham ma'muriy jihatdan mantiqli holda tuzilmagan liniyalarga ega. Bu balki sobiq ittifoq davrida respublikalararo chegaralarning (iqtisodiy chegaralarning ham) bo'lmaganligi sababidandir. Xudo xohlasa, juda yaxshi ish bo'ladi shu tarmoq qurilsa. Taklif muallifiga ham katta rahmat.
11 Сентябрь 2019, 23:55
YUNUSOV MUXAMMADSIDDIQXUJA MUXAMMATMUROD O‘G‘LI
Ҳамма томонини асослаб берилган жуда ажойиб лойиҳа. Саратов-Тошкент ва Волгоград-Тошкент поездлари Урганчга кириши учун Нукус-Мискин-Урганч маршрути бўйлаб 200 километрга (яни 2-3 соат)га қисқарарди. Экспорт салохияти хам ортарди бу лойиҳа амалга ошса.
19 Июль 2019, 12:29
OBIDOV DONIYORBEK NAVRUZOVICH
Ўзим Хоразмда туғилганим учунмас. Ростдан ҳам мантиқли таклиф берилган. Аслида ҳар битта вилоятни ҳар бир туманини поезд излари билан боғлаш лозим. Туристлар учун ҳам қизиқ бўларди бу лойиҳа.
19 Июль 2019, 11:47
DJUMATOV MAKSUD SAATBAYEVICH
Илтимос, телеграм каналлари, гуруҳлар ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга тарқатинг. Бутун Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатувчи ижобий ўзгаришлардан ҳеч ким четда қолмасин.
19 Июль 2019, 08:46

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси