Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Пиёдалар ўтиш йўлагида светофор ўрнатиш ёки ер усти (ости) ўтиш йўлини қуриш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-05-05 16:59:23
  • Муаллиф:XASANOVA SABOXAT SA’DULLAYEVNA
Жамоавий мурожаат матни
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Касб таълими факультети Тошкент шаҳри, Яккасарой туманининг Шота Руставели кўчаси 105-рақамли бинода жойлашган. Бинода 1200 нафар талаба ва ўқувчилар таҳсил олади. Талаба ва ўқувчи ёшлар ҳар куни йўлни кесиб ўтишга мажбур. Автомобиль қатновининг зичлиги ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунмаслиги сабабли йўлни кесиб ўтиш жуда хавфли. Бундан ташқари, пиёдалар ўтиш йўлагида автобус бекати ҳам жойлашган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида автобус бекатини кўчириш ва пиёдалар ўтиш йўлагида светофор ўрнатиш ёки ер усти (ости) ўтиш йўлагини қуриш мақсадга мувофиқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Касб таълими факультети жойлашган биноси олдидаги автомобиль йўлидан пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл четидаги автобус бекатини кўчиришни ва пиёдалар ўтиш йўлагида светофор ўрнатишни ёки ер усти (ости) ўтиш йўлини қуришни таклиф қиламиз.
3983
Изоҳлар (1)
XASANOVA SABOXAT SA’DULLAYEVNA
Инсонларнинг хавфсизликни таъминлаш мақсадида жамоавий мурожаатни қўллаб қувватлашингизни сўрайман.
5 Май 2019, 17:04

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси