Банкоматлар орқали нақд пул олинганда фоиз тўловини чегаралаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда пластик картадаги пулни нақдлаштириш жараёнида тўлов 1 фоиз этиб белгиланган. Агарда сиз 1 млн. сўм нақд пул нақдлаштирсангиз, унда сиздан 10 минг сўм қўшимча ҳақ олиб қолинади. Бошида текин бўлган бу амалиёт айни вақтда 1 фоиз этиб белгиланди. Банк муассасалари буни банкоматга кетадиган харажатлар: интернет, техник таъминот, назорат қилиш каби харажатларни қоплаш учун олинади деб тушунтиришди. Майли, банкнинг ўз харажатлари борлигини тушунган ҳолатда 1 фоизга қаршилик йўқ, лекин қанча кўп пул ечиб олсангиз шунча кўп маблағ йўқотасиз. Агарда сиз 5 млн. сўм нақдлаштирсангиз, 50 минг, 10 млн. сўм нақдлаштирсангиз, 100 минг сўм йўқотасиз. Бошқача айтганда, қанча кўп нақдлаштирсангиз, шунча зарарга тушасиз! Бу масалани кўриб чиқиш ва аҳолига қулайликлар яратиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, қуйидагиларни таклиф қиламан: биринчидан, банкомат орқали 1 млн. сўмдан ортиқ маблағ ечилганда, 10 минг сўмдан (яъни 1 млн.ни 1 фоизи) кўп фоиз ушланмасин; иккинчидан, агар фойдаланувчи бир ой давомида банкоматдан пул нақдлаштирса, қайси банкоматдан пул нақдлаштирганидан қатъий назар фақат 1 мартагина фоиз ушлансин; учинчидан, қанча кўп пул ечилса, фоиз тўлови шунча камайиб борсин (1 млн. гача 1 фоиз, 5 млн. гача 0,5 фоиз ва ҳ.к.); тўртинчидан, банкоматлар ўзлари тегишли бўлган банк пластик карточкаларидан фоиз ушламасин.
1661
Изоҳлар (52)
DJURAYEV MIRZOXID SALIMJONOVICH
Изохим муаллифга каратилган. 7/24 афсуски банкоматлар биносида ёниб турадиган бегущая страница булиб коляпти, аслида бир кунда вакти келса 3-4 соатда пул тугайди, кайтиб солишмайди хам. 1 фоиз ушлагани яхши булмаса умуман пул солишмай куяди.
26 Июнь 2019, 18:26
TEMIROV DAVRBEK NIZOMOVICH
DJURAYEV MIRZOXID SALIMJONOVICH Сўзларингиз менга қаратилган бўлса, фикримни нотўғри тушунибсиз. Мен аксинча, кам пул ечганлар учун паст фоизлар ўрнатилишини таклиф қиляпман. Ечиладиган пул миқдори кўпайган сари, фоиз ҳам юқори бўлиши тарафдориман. Аммо энг асосийси, хизмат кўрсатиш пунктларини кўпайтириш ва уларни 7/24 тартибида ишлашга ўтказиш керак.
26 Июнь 2019, 14:25
DJURAYEV MIRZOXID SALIMJONOVICH
Сизнинг фикрингиз буйича кулайлик яни фоизни камайтириш факат куп маош олувчилар учун булади, фаррош, санитарка ва бошка кийин лекин энг мухим ишда ишловчиларни ойлиги 1 млн хам эмас, хамма учун бир хил фоиз олингани маъкул
26 Июнь 2019, 09:28
TEMIROV DAVRBEK NIZOMOVICH
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI Банкоматларнинг нархи ёки уларга техник хизмат кўрсатиш қиймати билан қизиқиб кўрганмисиз? Нега Сиз тўлаётган 1% кўп деб ўйлайсиз? Ёки бошқа бир савол: 100 млн.сўм пулни банкоматга қўйгунча, банклар қанақа харажатларни амалга оширишларини биласизми? Бировнинг даромадини ҳисоблаш осон, аммо унинг харажатини ҳам ҳисоблаб кўринг. Мен банкда ишламайман. Аммо касбим, иқтисодчи. Ҳар бир нарсани, ақл тарозиси билан ўлчаб, қарор қабул қилинса, самараси юқори бўлади деб ҳисоблайман. Аксинча, шошма-шошарлик билан қабул қилинганда тескари эффект бераётганига мана ўзимиз гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун, фоизларни пасайтириш ёки олиб ташлашда етти ўлчаб бир кесиш тамойилига амал қилиш керак.
19 Июнь 2019, 15:05
TEMIROV DAVRBEK NIZOMOVICH
Шу ўринда баъзи фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Биринчидан. Фоизларнинг йўқотилиши банклар учун банкоматларни тўлдириб қўйишда рағбатни йўқотади. Марказий банк эса доимий равишда бунга мажбур қила олмайди. Иккинчидан, харажатларнинг ортиб кетиши яна янги банкоматларнинг юртимизга олиб келинишига, қўшимча хизмат кўрсатиш пунктларининг очилишига тўсиқ бўлади. Учинчидан, аҳоли томонидан оммавий равишда нақд пул ечиб олинишига сабаб бўлади. Ўз навбатида бу хуфёна иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келади. Яқинда ФБда ўқиб қолдим. Чинни бозорда тадбиркорлар терминал ишламаётганлигини баҳона қилиб, мижознинг картасини олиб кетишар экан. Гўёки қўшнисининг терминалидан уриб олиш учун. Аслида эса, бозор ўртасидаги банкоматдан нақд пул ечиб олишаётган экан. Мана сизга бунинг "меваси".
19 Июнь 2019, 14:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 64 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг