Бюджет ва иқтисодиёт
Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.
Муаллиф: XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH 1556
  • 5 Изоҳлар
  • 364 Овоз берилган
Валютага оид муносабатларни такомиллаштириш ҳақида
Республикамизда банк-кредит соҳасини ривожлантириш бўйича жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолига қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, кўплаб жойларга банкоматлар қўйилиб, нақд пулни ечиб олиш имкони яратилди, валюта бозорини либераллаштириш ва унинг ноқонуний олди-сотдисини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирги кунда фуқаролардан банк кассаларида валюта қабул қилиниб, эркин равишда айрибошлаш амалга оширилмоқда. Бироқ бу ҳаракатлар бир томонлама бўлиб, банклар амалда фақат валюта маблағларини олиш билангина чекланиб, фуқароларга эркин равишда сотмаяпти. Шунингдек, банкларда айрибошлаш тезкор равишда йўлга қўйилмаганлиги, айрим банклар (кассалар) ҳали хам айирбошлаш билан шуғулланмаётганлиги сабабли фуқаролар “қора бозор”га мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. ...
Муаллиф: DAVRANOV ULUGBEK DJANIBEKOVICH 750
  • 7 Изоҳлар
  • 395 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг