Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-03-19 23:29:40
  • Муаллиф:MIRZARAXMATOV MIRSULTON MIRODIL O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент метрополитени бекатларида кундан-кунга янги қулайликлар яратилмоқда. Ундан ёш-у қари доимий равишда фойдаланмоқда. Барчамизга маълумки, болалар ўйинқароқлиги натижасида ёки ёши катталар эҳтиётсизлиги натижасида релсларга тушиб кетиши ҳолатлари кузатилади. Йўловчилар гавжум бўлган вақтларда метрополитенда уларнинг доимий назоратини таъминлаш мушкулдир. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида платформа четига темир тўсиқлар ўрнатилишини таклиф қиламиз.
1029
Изоҳлар (7)
MURATOV MUHAMMADJON ABDURAZZOQ O‘G‘LI
JANUBIY KOREYADA METRODA POYEZD TO'XTAGANDA TEMIR TO'SIQLARINING ESHIKLARI AVTOMATIK OCHILADI. POYEZD YO'Q PAYTDA METRONING IKKI CHETIDAGI TEMIR TO'SIQLAR YOPIQ BO'LADI. BIZDA HAM SHUNDAY TO'SIQLAR BO'LSA ZO'R BO'ARDI. BU TO'SIQLARDAN REKLAMA MAQSADIDA HAM FOYDALANSA BO'LADI. BU METROPOLITEN BUDJETIGA YAXSHIGINA DAROMAD KELTIRADI
2 Июнь 2019, 23:01
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Haliyham to'siqsizmi. 2014 dan beri kirmabmiz.
30 Май 2019, 19:07
AKRAMOV MURODJON MUTALIBJONOVICH
Энди битта иккитаси тушиб кетган уларни хам поезд босмаган. Нима кераги бор метрони куркини бузиб молхонага ухшатиб темир куйишни. Буни янги курилаётган станцияларда кулласа булади, а так санъат асари саналадиган эски бекатларни тусиш максадга мувофикмас
27 Май 2019, 21:36
KARSHIBOYEV BOBIR ANVAROVICH
To`siqlar nurli ( lazerli ) bo`lsa maqsadga muvofiq bo`lardi.
27 Май 2019, 14:07
AKROMXO‘JAYEV AZIZXO‘JA AVAZXO‘JA O‘G‘LI
Мда, бу диман хавфсизликни танимлаш диганда одамла саал нотори хаёлга боришвотти шекил, йо энди кучада хар битта одамми кулидан ушаб юриш кереми? Автобус остановкаларигаям тусик куйиш кередир унда, автохаракат йуллари четларигачи? одамларни огохликка чакирвуриб давлатам чарчади уже. . .
27 Май 2019, 12:18

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг