Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-12-17 15:38:14
  • Муаллиф:XODJIYEV IKRAMJAN SHAVKATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. Хорижий давлатларда болалар аутизми билан шуғулланадиган кўплаб марказлар фаолият юритади. Бизда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан бошқа жойда ушбу касалликка чалинган болаларни реабилитация қилишга шароит мавжуд эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Маълумотларга кўра, мазкур касалликни боланинг ёшлигидаёқ даволаш мумкин. Шундан келиб чиқиб, аутизм касаллигига чалинган болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ота-оналарига кўмаклашиш, аутизм касаллигини муваффақиятли даволаш мақсадида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этишни таклиф қиламан.
9342
Изоҳлар (8)
JABBOROV UMRULLA CHORIYEVICH
Бу жуда глобал мавзу. Бунга ҳукуматимиз аъзолари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги жиддий эътибор бериши лозим. Чунки бу синдромли болалар жуда кўп туғилмоқда. Аутизм синдромини биладиган мутахассислар деярли йўқ. Ота оналар ҳам боласида аутизм синдроми борлигини кўп ҳолларда кеч англамоқда.
6 Апрель 2019, 13:10
AXMEDOV ABROR ANVAROVICH
4464 Yurtdoshlarimiz o'qibdi shu taklifni ammo 825 donasi ovoz bergan. befarq bo'maylik. Taklif bolalar uchun yordamligini ko'rib turib qanday qilib beparvo bo'lyapmiz?
14 Март 2019, 12:39
RAFIKOV TIMUR RAFIKOVICH
Был удивлён, что таких центров до сих пор нет. Обеими руками за эту инициативу.
9 Март 2019, 22:18
KIM TATYANA VIKTOROVNA
Здравствуйте. Я тоже считаю что такой центр необходим. К сожалению особенных деток все больше и больше, они нуждаются в специализированном уходе и лечении и развитии. Поддерживаю. Хорошая идея
2 Март 2019, 13:18
KALANDAROV MIRZAJON SITMAMATOVICH
Буни нақадар долзарблигини тушуниш учун, тўғри йўналтирилса қандай натижаларга эришиш мумкинлигини, давлат сиёсати ва келажагимиз учун қандай стратегик аҳамиятга эга эканлигини англаш учун Googledan - известные аутисты мира - деб қидириб кўриш керак.
26 Февраль 2019, 12:07

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси