“Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Республикамизнинг ҳар бир ҳудуди узоқ вақт давомида шаклланган ўзига хос урф-одатларига эга. Барча оилавий маросим ва тадбирлар мана шу одатлар асосида ўтказилади. Бироқ, сўнгги вақтларда мазкур маросим ва тадбирлар кераксиз дабдаба, ортиқча сарф-ҳаражатлар билан ўзгариб кетмоқда. Маҳалла вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик томонидан аҳоли ўртасида бу борада кўплаб тушунтириш ишлари амалга оширилаётган бўлсада, мазкур масалада республика миқёсида амал қиладиган қонун даражасидаги ҳужжатнинг йўқлиги тўй ва маросимларни маромида ўтказишни тартибга солишга имкон бермаяпти.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни ва унда юқоридаги масалалар аниқ белгиланишини таклиф қиламан.
1133
Изоҳлар (19)
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Тўғри бу манимча давлатнинг эмас балки жамиятнинг моамоси. Бу дегани одамлар бир-бирига таҳлит қилиб, ким ўзарга яшамасликни ўрганиши керак. Кудрати келадими, топгани ҳалолми, нияти ҳолисми, ўз билсин пулини қатга сарифлашни. Ҳуди ўзингнинг чутагингдаги пулига биров эгалик килгаятгандик пулингни унги ёки бунга, анча ёки бунча сарифла дейверишса одамнинг ғаши келади. Масалан манга тўй қанақа ўтиши қизиқмас, балки бу тўй қайси пуллар эвазига берилади шуниси қизиқ.
8 Май 2019, 13:27
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Мен бу фикрга қўшилмайман. Хамма нарсани қонун билан йўлга солиш шарт эмас. Инсонлар ўзи хам мустақил фикрлай олиши керак.
24 Февраль 2019, 23:59
BABAJANOV ANVARBEK YULDASHEVICH
Ўз.Рес Президентининг таклифига биноан ўтган йили ишчи гуруҳ бу масалада вилоятларда одамларни фикрини ўрганиб юргандилар, натижаси нима бўлди экан ? қизиқ......
22 Февраль 2019, 20:41
XALILOV DILMUROD NAJMIDINOVICH
Муаллиф, балки мени фикрим хатодир, ўз дунёқарашимдан келиб чиқиб, билдирдим. Қисқаси мен оилавий маросимларни мажбурий маъмурий тартибда эмас, балки иқтисодий томондан тартибга солиш тарафдориман.
22 Февраль 2019, 17:41
XALILOV DILMUROD NAJMIDINOVICH
Бой одамларнинг пулларини шундай иқтисодий йўллар орқали жамиятнинг ночор қатламини қўллаб-қувватлашга йўналтириш керак. Бунда иккита табақанинг манфаати қондирилади: Бой, пули кўп одам ўзи билганича, хохлаганича оилавий маросим ўтказади, бироқ солиғини тўлаб қўйганидан сўнг; қанча дабдабали қилса, шунча кўп солиқ тўлайди; иккинчидан унинг тўлаган солиғи ночор одамларни моддий аҳволини яхшилашга йўналтирилади. А, белгиланган меъёр асосида оилавий маросим қилганларга ҳеч қандай мажбурият юклатилмайди, одатдагидек маросимларини ўтказаверишади.
22 Февраль 2019, 17:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг