Электрон ҳамёнлардан фойдаланиш тартибини соддалаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида электрон ҳамёнлардан фойдаланиш табиий ҳолга айланган бўлиб, бизда ҳам бу қулайликни жорий этиш зарур. Масалан, Webmoney, Qiwi, Yandex.money ва бошқа электрон ҳамёнларга оддий ёки махсус банкоматлар, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали пул ташлаш имконини яратиш керак. Айни вақтда Webmoney ва Qiwiга айрим мобил иловалар ёки сайтлар орқали пул ташлаш имкони бўлсада, лекин уларнинг комиссия тўловлари жуда юқори - 7 фоиздан 40 фоизгача. Агарда 100 минг сўм Webmoneyга ташланса, ҳисобга 60 ёки 70 минг сўм миқдордаги пул тушади. Бунда хизматни таклиф этувчилар улкан миқдордаги комиссия тўловини ушлаб қолади. Табиийки, бундай харажатлар ҳаммага ҳам тўғри келмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, электрон ҳамёнларга пул ташлаш имкониятини қулайлаштириш керак бўлиб, бу Интернет орқали онлайн савдо қилиш, маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланишда аҳолига қулайликлар яратади.
568
Изоҳлар (9)
ISMATOV AXAD MAMADURAYIMOVICH
Узи барча тижорат банклар Виртуал карта очиш керак. 1. Банк ичида пул утказмалар ичида 0%, 2. Бошка банкларга маблаг утказиш 0.1-1%гача. 3. Халкаро пул утказиш хам шу очилган картадан. 4. Онлайн омонат; 5. Онлайн микрозайм/кредит; 6. Тадбиркор учун онлайн бизнес менеджер , солик маслахат. Шунда банклар мижозлар учун барча имконият ва инструментларни тадбик этиш учун излашга тушади.
6 Апрель 2019, 18:26
GOYIPOV UMIDJON GULOMJONOVICH
To'gri taklif. 100% qo'shilaman
28 Март 2019, 17:47
NIYOZOV ELBEK RAXMATULLAYEVICH
Haqiqatdan ham bu juda zarur. Yaqinda bir saytdan pul oʻtqazgandim xatolik tufayli adminga murojaat qilsam qoʻpol muomala qilganidan hayratda qoldim. Bular kimningdir xato qilishini intizorlik bilan kutar ekan.
20 Февраль 2019, 21:06
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Бу фоизлар бир сабаб бўлса, бошқа томони, бу тўлов тизимларида кўпгина қалобликлар, пулларнинг ғойиб ўлиши кузатилмоқда. Шу сабабли, ҳар қандай тўлов тизимига фақат барча вилоятларда филиали бўлган бирор банк ҳомий-жпавобгар бўлгандагина рухсат бериш зарур. Шунда пули "йўқолиб" қолган истеъмолчи пулини шу банкдан ундира олади! Ҳозирда "Вебмани" "Киви" пулни ўғирлайди-ю, кимни жавобгарликка тортишни билмайсан. "Чапак чалиб" қолаверасан.
26 Январь 2019, 07:48
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
RUZIKULOV ELDOR XAMZAYEVICH - foizi qanchaligini bilasizmi? 100 ming tashlasayiz, 60-70 ming oralig'ida tushadi. O'zim foydalanaman undan, Websum kabi servislarning foizi balandligi uchun shu taklifni kiritdim!
24 Январь 2019, 00:03

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 0 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг