Аҳолига табиий газни етказиб бериш тизимини модернизация қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Аҳоли хонадонларини газлаштириш ишларининг пала-партиш амалга оширилгани натижасида исътемол учун табиий газнинг етарли эканлигига қарамасдан, чекка ҳудудларнинг аксарият жойларига газ қувурлари етиб борган бўлса ҳам, куз-қиш мавсумида ушбу ҳудудларга газ етиб бормайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, ушбу тизимда модернизация ишларини амалга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ҳамда тизимни босқичма-босқич хусусий секторга топшириш ва тижорий муносабатлар асосида нархнинг шакллантирилишига имкон берувчи қонунчилик базасини яратиш лозим. Шу билан бирга, аҳолига газ етказиб бериш тизимини автоматик бошқаришни жорий қилиш тизимдаги йўқотишларнинг камайишига ҳамда хизмат сифатининг кескин ошишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, автоматик бошқарув тизимининг қўлланилиши натижасида, газ етказиб бериш тизимини ҳар йили қишки ёки ёзги мавсумга мослаштириш ишларини бажаришга зарурат қолмайди. Жорий қилинган автоматик тизим бирор-бир аҳоли пунктида газ истеъмоли кўпайган вақтда автоматик тарзда ушбу ҳудудга етказиб берилаётган газ миқдорини оширади, аксинча истеъмол қисқарганида эса камайтиради. Тўғри, ушбу тизим қиммат туради. Аммо унинг қийматини етказиб берилаётган газ нархига қўшиш орқали ушбу тизимни жорий қилиш, унга хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш мумкин.
1234
Изоҳлар (9)
RO‘ZMETOV RO‘ZMAT OTOMURATOVICH
Хозирги кунда куп жойлардаги уткзилган трубалар бундан 50 йил олдин ёткизилган булиб, ер остида яроксиз холга келган. Шу муаммони хам тугирлайдиган пайт келди, бу борада хам бош котиришса яхши булар эди.
28 Февраль 2019, 19:04
MAXMUDOV ZUXRIDDIN BAHODIROVICH
Boysun tumanida shu axvol. Bizdan 500 metr yuqorida gaz yaxshi. Bizda esa yoq!
17 Февраль 2019, 17:11
BOLTAYEV INOMJON FARXOD O‘G‘LI
MADAMINOV ABDURASHID YUSUPOVICH xato o'ylayapsiz xususiy sektorga o'tsa hamma yerga gaz boradi pulni yig'ib olish borasida elektron hisoblagichlar qo'yiladi huddi mobil telefonga pul tashaganday ishlaydi
8 Январь 2019, 15:06
GAFFAROV A’ZAMJON ANVARJANOVICH
Факат кишда берилса Майли.
3 Январь 2019, 23:19
NUNAZAROV DILMUROD MUKUMOVICH
MADAMINOV ABDURASHID YUSUPOVICH fikringizga qo'shilaman.
11 Декабрь 2018, 22:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг