Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига кираверишда монитор ўрнатиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига киришда монитор ўрнатилиб, унда ретро фотолар орқали бизнинг бебаҳо бойликларимиз бўлган тарихий обидаларнинг 50-100 йил олдинги кўринишлари ва бошқа маълумотлар намойиш қилиб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ўйлайманки, бу орқали хорижлик сайёҳларда ҳам, юртимиз аҳолисида ҳам тарихимизга бўлган қизиқиш ортади. Ҳар бир ёш бу орқали тарихий обидаларимизни қанчалик асраб-авайлашимиз кераклигини англайди. Фотоларни слайд-шоу шаклида, маҳоратли фотографларнинг суратларидан фойдаланган ҳолда шаҳарнинг бошқа қисмларида ҳам ўрнатиш мумкин. Кейинчалик бу каби мониторлар орқали тарихий ва маданий мерос ҳақида маълумот беришни бошқа тарихий масканларда ҳам қўллаш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шундан келиб чиқиб, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига кираверишда тарихий обидаларнинг эски ретро фотоларини кўрсатиб турувчи мониторлар ўрнатишни таклиф қиламан. Бу таклиф каттароқ маблағ талаб қилиши мумкин. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги мазкур масаланинг молиявий ва ташкилий томонларини кўриб чиқиб, амалга оширса яхши бўлар эди.
3348
Изоҳлар (2)
KADIROVA SHAFOAT XABIBULLOYEVNA
yangi monitorni o'rnatishdan avval mavjud monitorlarga rolik sifatida tayyorlangan rasmlar jamlanmasini qo'yib chiqish ham katta o'zgarish. shahardagi monitorlarning aksariyati markaziy ko'chalarda joylashgan.
19 Ноябрь 2018, 20:46
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Сизнинг фикрингиз кандай бу борада азиз юртдошлар.
14 Ноябрь 2018, 23:22

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси