Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси, ичимлик суви ва газ сарфи учун ҳисоботларини электрон тартибда бериш хизматини ишга тушириш ҳақида
- Йўналиш:Инновациялар ва АКТ
- Сана:2018-07-24 12:06:18
- Муаллиф:QAHOROV MUSTAFO CHORIYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган электр энергияси, ичимлик суви ва газ учун топшириладиган ойлик ҳисоботни интернет орқали, электрон рақамли имзо ёрдамида, интерактив хизматдан фойдаланган ҳолда юбориш, шунингдек, счёт фактура ҳамда солиштирма далолатномаларни интерактив хизмат орқали олишни йўлга қўйишни таклиф этаман. Ушбу амалиёт йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларининг анчагина вақтини тежайди ҳамда ортиқча харажатларга чек қўяди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, тадбиркорлик субъектлари иш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ва вақтини тежовчи мазкур таклифни қўллаб-қувватлашни таклиф қиламан.
Изоҳлар (8)
MADAMINOV ABDURASHID YUSUPOVICH
Бу имконият Узбекэнерго томонидан такдим этилган. Купчилик бундан бехабер шекилли. Худудингиздаги электр таъминоти корхонасига мурожаат килсангиз кифоя. ПК Электроучёт дастурида регистрациядан утказиб куйса бу ишларни амалга ошира оласиз.
17 Октябрь 2018, 10:54
QADIROV SHOXRUX MAMARASULOVICH
Уйлашимча 89 кун ичида керакли овозни йига олади. Бунинг учун барчамиз ижтимоий тармоклар оркали тадбиркорларга ушбу иловани юборишимиз керак. Хурматли тадбиркорлар ОЛҒА
28 Август 2018, 08:29
UMAROV ALISHER AXMADALIYEVICH
Данную идею Я тоже поддерживаю и думал об этом давно.
27 Август 2018, 22:10
EMINOV ILXAM MAXAMMADOVICH
Қани у 80 000 одам президентга орден беришга овоз берган, уларга бошқа муаммо қизиқтирмайдими, ёки бу сайт админларини ботларимиди?
27 Август 2018, 17:18
FAYZIYEV TO‘LQIN HOJIMURODOVICH
Фикрингизга кушиламан ва куллаб куватлайман
27 Август 2018, 14:01
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим